Анонс: Бухорода 16-17 ноябрь кунлари Сайлов кодекси лойиҳасига бағишланган халқаро конференция ўтказилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Anons
Viloyat: БУХОРО

2018 йил 16-17 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Конференцияни ташкил этишда Олий Мажлис палаталари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур конференциядан кўзланган мақсад халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси, шунингдек сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Мазкур халқаро конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП номидан Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, ҳамда партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидовлар иштирок этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!