Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлашга ажратилган 264,5 млрд. сўм ўзлаштирилмади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетининг 2018 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб фракция аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси муҳокама этилиб, унда социал-демократик ғояларга таянган ҳолда асосий эътиборни ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратилди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 30, 01 трлн.сўм режалаштирилиб, хақиқатда 28, 89 трлн.сўм ёки умумий харажатларнинг 53,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМга нисбатан 11,8 фоизни ташкил этади.

Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 47,2 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан ажратилган 13, 63 трлн. сўм маблағларнинг мақсадли ишлатилишига депутатлар томонидан жиддий эътибор қаратилди.

Ҳисобот даврида ушбу маблағларнинг тўлиқ ўзлаштирилиши таъминланмаган. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларига марказлашган тартибда мебель ва бошқа жиҳозлар сотиб олиш харажатлари, ўқув қўлланмалар ва дидактик материаллар ҳарид қилиш, умумтаълим муассасаларини дарсликлар билан таъминлаш, кам таъминланган оилалардан бўлган болаларга қишги кийимларни ҳарид қилиш, учун ажратилган жами 84,6 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилмагани фракция аъзолари томонидан ушбу соҳалар ривожига бўлган масъулиятсизлик дея бахоланди.

Шунингдек, фракция аъзолари томонидан илм-фан ва инновацияларни жорий этишга ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаганлиги танқидий таҳлил этилди.

Хусусан, мамлакат Президенти қарорига мувофиқ устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, “стартап” лойиҳаларини ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида молиялаштириш учун жорий йилнинг июль ойида 50 млрд. сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу маблағларни ўзлаштирилиши таъминланмагани хақли эътирозга сабаб бўлди.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридан ўрин олган соғлиқни сақлаш секторини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағлар ижроси ҳам фракция аъзолари диққат марказида бўлди.

Қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 25,8 фоизга ўсган бўлиб, фракция аъзолари ушбу соҳада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ижроси учун режалаштирилган 129,9 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиши таъминланмагани алоҳида муҳокамага ва хақли эътирозларига сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш тизимида асосий эътибор аҳолининг ҳаётдан розилигини таъминлашга қаратилаётгани бир пайтда юқорида қайд этилган бюджет маблағларини ўз вақтида ўзлаштирилмагани тизимдаги ислоҳотлар самарасига ўз таъсирини ўтказётгани таъкидланди.

Муҳокамалар якунида “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан Давлат бюджети ижросининг 2018 йил 9 ойлиги якунлари бўйича соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан соҳаларидаги юқорида қайд этилган масалалар танқидий баҳоланиб,
ушбу йўналишларда йўл қўйилган камчиликларни тўлиқ бартараф этиш ва жорий йил якунига қадар маблағларни мақсадли сарфланишига эришиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. 

Шунингдек, фракция йиғилишида давлатимизнинг 2019 йилда амалиётга татбиқ этиладиган бош молиявий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиб, аҳолининг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган мазкур Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Эътироф этилганидек, 2019 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади ва ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағлар 57, 82 трлн. сўмни ёки жами харажатларнинг 54 фоизини ташкил этади. Бу Бюджетнома лойиҳасининг халқчилигини ва ижтимоий йўналтирилганлигини яққол намоён этади.

Шу билан бирга узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини ҳисобланадиган мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга Давлат бюджетидан ўтган йилга нисбатан 51,0 фоизга кўп, яъни 4,02 трлн. сўм маблағ йўналтириши белгиланмоқда. Бунда мактабгача таълим муассасаларида сифатли овқатлантиришни ташкил қилиш учун бюджетдан қўшимча 360,0 млрд. сўм кўзда тутилаётгани ва бунинг натижасида мактабгача таълим муассасаларида болалар қамрови 35 фоиздан 45,4 фоизга ошиши ҳамда хусусий муасссасаларни ривожланиши фракция аъзолари томонидан ижобий баҳоланди.

Шунингдек, бош молиявий ҳужжат лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ушбу соҳа харажатлари учун 12, 088 трлн. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 30,5 фоизга ошган ҳолда жами харажатларнинг 11,3 фоизини ташкил этмоқда. Бу харажатлар орқали биринчи тиббий ёрдам хизмати, оила соғлиғини мустаҳкамлаш, она ва бола ҳимояси, тиббиёт муассасаларида ижтимоий дорихоналарнинг сифатини кучайтиришга бирламчи аҳамият қаратилади.

Айниқса фракция томонидан алоҳида эътибор билан ўрганиб бориладиган дори-дармон ва тиббиёт буюмларининг хариди, уларнинг мақсадли йўналтирилиши бўйича ажратилаётган маблағлар 1,0 трлн. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўпроқни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракция 2019 йил учун Бюджетнома лойиҳасига бир қатор масалаларда ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишни режалаштиришда асосий эътиборни бола қамрови ўртача кўрсаткичидан анча кам бўлган Сурходарё (13 %), Қашқадарё(24%) ва Жиззах(24,2%) вилоятларида қаратиш зарур. Шунингдек, тиббиёт муассасаларини дори дармон ва тиббиёт буюмлар билан таъминлашга ажратиладиган маблағларни ҳудудлар кесмида адолатли тақсимлаш тизимини жорий этиш мақсадга муфовиқлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида фракция депутатлари томонидан 2019 йилга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси мақулланди ва  “Адолат” СДП Сайловолди дастурига мувофиқ уни амалга оширишга қаратилган таклифлар берилди.

Анвар ЭГАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси

ижрочи котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!