Ватан келажаги ёшлар қўлида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН
Partiya loyihasi: Ватан келажаги ёшлар қўлида!

Талабалар куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси билан Андижон туманида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тумандаги Ахборот технологиялар ва сервис хизмати коллежи ҳамда Андижон қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчилари иштирокидаги маънавий тадбирда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, келажагимиз эгаларига бўлган эътибор ва ғамхўрликлар хусусида сўз борди. Иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш ва таълим тизимидаги ўзгаришларга эътибор қаратилди.

«Адолат» партияси кубоги учун ўтказилган спорт мусобақалари ўзига хос байрамга айланди. Ёш спортчилар арқон тортиш, теннис ва шахмат-шашка бўйича ўзаро беллашдилар. Ўзларининг спортга ошно эканликлари ва соғлом ҳаёт сари бораётганликларини кўрсатдилар.

— Бугунги тадбир ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорликларини ўзида ифодалади,— дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Малохатхон Мусаева. — Бизнинг мақсадимиз уларни комил инсонлар қилиб тарбиялаш. Уларнинг иқтидори ва фаоллиги эртанги кунимиз янада фаровон бўлишини кўрсатади.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар ва мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!