Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари оширилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ХОРАЗМ
Partiya loyihasi: Ватан келажаги ёшлар қўлида!

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ёшлар орасида тадбир, учрашув ва давра суҳбатларининг ўтказилиши қизғин паллага кирган.

Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида партия ташаббуси билан Урганч нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида “Депутат ва ёшлар” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини, ён атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини ҳамда Конституциямизга бўлган ҳурмат эътиборини оширишдан иборат бўлди.

Тадбирни коллеж директори Шоира Раҳимова кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаев, Шовот туман Кенгаши депутати Бекзод Ражаповлар ёшларга депутат бўлиш, депутатнинг бурч ва вазифалари, депутатнинг сайловчилар олдидаги мажбуриятлари тўғрисида тушинчалар беришди.“Сайлов” тўғрисидаги қонуннинг мазмун ва моҳияти тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларни диққатини торди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурларини амалиётга тадбиқ этилиши, партиянинг қатор лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар, партия фаолиятини оммовий ахборот воситалари орқали ёритилиб борилиши хусусидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Жамшид Кенгесов, коллеж ўқувчиси, тадбир иштирокчиси:

– Бугунги тадбирда “Адолат” СДП тўғрисидаги қизиқишларимизга жавоб олиш билан бир қаторда, сайловларда ҳар бир овоз юрт тақдирига дахлдор эканини тушиниб етдик. Шу боис, овоз беришдан олдин ўзимиз ёқтирган, фидойи, юрт дарди билан яшайдиган, ҳар томонлама намуна бўла оладиган номзодни танлашимиз шарт эканини англаб етдик. Жуда қизиқарли кечган тадбир биз ёшларда катта таассурот қолдирди. Депутат бўлишимиз учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисидаги мулоҳозалар мақсадларимизни янада жонлантирди. Ташкилотчилардан миннатдормиз.

Фаоллар ёшларни ватан корига ярайдиган, фидойи, ташаббускор, илм-маърифатга чанқоқ, юксак маънавиятли комил инсонлар бўлиб етиши учун керакли тавсия ва маслаҳатлар беришди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!