Кўрик-танлов ёшларнинг билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Partiya loyihasi: Ватан келажаги ёшлар қўлида!

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Адолат билимдони» Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Нукус шаҳридаги 12 сонли Амет бахши номидаги болалар мусика ва санъат мактабида ташкил қилинган кўрик-танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этишди. Таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида ўзаро беллашган ёшлар билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Танлов якунида Нукус давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Ахмет Өтепбергенов «Адолат билимдони» деб топилди ва якуний босқичга йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севара Хожаниязова иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Кегейли қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулайим Тилеўбаева учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Ахмет Өтепбергенов, кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби;

Мен Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан кўтаринки руҳда ташкил қилинган «Адолат билимдони» кўрик-танловининг шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида иштирок этиб ғолиб деб топилганимдан жуда хурсандман. Мазкур танлов юртимиз ёшларининг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашда, ҳуқуқий ва сиёсий билимларимизни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор чуқур англадим. Ушбу кўрик-танловда ўз билим ва салоҳиятимни кўрсатишда менга яқиндан ёрдам берган устозларимга миннатдорчилик билдираман.

Танловнинг барча иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!