Навоий вилоятида БПТлар куни эълон қилинди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Partiya tashkilotlari
Viloyat: НАВОИЙ

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” бош ғояси партиямизнинг асл вазифалари ва фаолиятини тўла акс эттиради десак, муболаға бўлмайди. Партиямиз доимий равишда ўз электоратини ўйлантирган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўришга диққат-эътиборини қаратиб келмоқда.

Навоий вилоятида ҳафтанинг пайшанба куни “БПТлар куни” деб эълон қилинди. Ушбу кун муносабати билан янги БПТлар ташкил этиш ва мавжуд БПТлар фаолиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 7 та БПТ фаолиятини ўрганиш ишлари бошланди.

Шу кунларда партиямиз сафига қўшилиш, ғоя ва дастурларимизни қўллаб-қувватлаб, келгуси фаолияти давомида сафимизда бўлиш истаги билан мурожаат қилаётганлар сони ортиб бораётганлиги барчамизни қувонтирмоқда. Яқинда, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида фаолият олиб бораётган БПТ ходимларига Ўзбекистон “Адолат” СДП устав ва дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Сохиб Аҳмедов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши раиси:

— Биз ўз сайловолди дастуримизда давлат ва жамиятнинг асосий эътибори қаратилиши лозим бўлган аниқ йўналишларни белгилаб берганмиз, жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш лозимлиги борасидаги ғояларимиз кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланмоқда.

Бахром Хайитов БПТ раиси, кадрлар бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, маънавият ва маърифат қарор топган фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ўз ролини тобора кучайтириб бормоқда. Бу эса партиядошлар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Тадбирда партиядошлар сафи яна учтага кўпайди, қабул қилинганларнинг келгуси фаолиятларига омад тилаган Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши раиси уларга партиянинг аъзолик гувоҳномаларини топширди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!