Ёшлар билан юзма-юз


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СИРДАРЁ
Partiya loyihasi: Ватан келажаги ёшлар қўлида!

Куни кеча Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи мажлислар залида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – тараққиётнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори” мавзусида “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоси О. Қудратов, вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродов, партия вилоят Кенгаши ўринбосари В. Тўйчиев, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М. Хайитов ва бир гуруҳ ёшлар қатнашдилар.

Учрашувда сўз олган Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати О. Қудратов ва вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродовлар ёшлар билан юзма-юз мулоқоти чоғида Конституциямиз ва унинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида атрофлича тўхталиб, ўз фикрларини баён этдилар.

Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М. Хайитов ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлаган ҳолда, депутатларимиз ва ёшларимизни ҳамфикрликда, тараққиёт поғоналарига кўтарилишда бош қомусимизнинг муҳим ўрни ётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши ўринбосари В. Тўйчиев бугунги кундаги сиёсий партиялар фаолияти, ҳозирги олиб борилаётган сиёсий соҳадаги ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонунлар, сайлов қонунчилиги, депутатлар ва уларнинг ваколатлари ҳақида ўқувчи ёшларга маълумот бериб ўтди.

Тадбирда коллеж ёшлар иттифоқи етакчиси Аюпов Абдулҳофиз, ўқувчилар Умида Муҳаммаджонова ва Лазиз Эгамбердиевлар ҳозирда таълим соҳасида чиқарилаётган қонунлар ҳамда “Ёшлар — келажагимиз”, “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари асосида жамоатчилик назорати қай тартибда ўрнатилганлиги хусусида савол билан мурожаат қилишди.

Учрашув сўнгида ёшларимиз яна ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!