“3-Автобус саройи” акцияни қўллаб-қувватлади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Anons

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 3 декабрь куни 8:00-18:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида беғараз донорлик АКЦИЯси ўтказилади.

Мазкур беғараз донорлик АКЦИЯсида кўнгилли юртдошларимиз сафини кенгайтириш ҳамда жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари кўнгилли ҳамкорлар иштирокида Республикамизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Жумладан, куни кеча Тошкент шаҳридаги 3-Автобус саройи МЧЖ билан ҳамкорликда, мазкур корхонага тегишли 130 дан ортиқ шаҳар йўловчи транспорт автобусларига АКЦИЯ доирасидаги тарғибот плакатлари жойлаштирилди.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган АКЦИЯ доирасидаги ишлар Тошент шаҳридаги барча турдаги ташкилот ва корхоналар ҳамда жамоат жойларида давом эттирилмоқда.

Барча кўнгилли юртдошларимизни донорлик тартиб қоидаларига амал қилган ҳолад мазкур АКЦИЯда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Мазкур хайрия АКЦИЯсини янада кенгроқ тарғиб қилишда корхона, ташкилот муассаса ва ОАВларини ҳамкорликка чорлаймиз.

Унутманг! Сизнинг қонинггиз бемор болалар саломатлигининг гаровидир!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!