Фаолиятга янгича ёндашув


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Ўзбекистон “Адолат” СДП Паст Дарғом туман Кенгаши Ёш адолатчилар қаноти ташаббуси билан Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси таҳририяти мажлислар залида Паст Дарғом туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Паст Дарғом туман Халқ таълими бўлими, Оила илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси таҳририяти иштирокида “Ёш адолатчилар қаноти”нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишини янада кучайтириш, ташаббускор йигит-қизларни ўз атрофида бирлаштиришга қаратилган фаолиятини жонлантириш, “Ёш адолатчилар қаноти”нинг нуфузи ва таъсирини ошириш ҳамда бугунги кундаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш борасида сўз юритилди.

Шунингдек йиғилишда, иқтидорли ва умидли ижодкор ёшлар учун “Ёш адолатчи журналистлар” клуби ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилиниб, ушбу клубга 15 нафар иқтидорли ёшлар аъзо бўлдилар.

“Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси муҳаррири Бахтиёр Шукуров “Ёш адолатчи журналистлар” клуби аъзоларига ўзининг маслаҳат ва тавсияларини берар экан, газета бош муҳарири ўринбосари Гулжаҳон Мардон қизини ушбу клуб фаолиятига масъул этиб белгилади.

Аббос Шодмонқулов, “Ёш адолатчи журналистлар” клуби сардори:

— Юртимизда биз, ёшларнинг пухта билим олишимиз, истеъдод ва салоҳиятимизни юзага чиқариш учун замонавий шароитлар яратилган. Албатта яратилган бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб спорт мусобақалари, фан олимпиадаларида юксак марраларни забт этиб келаётган тенгдошларимиз талайгина, бизнинг “Ёш адолатчи журналистлар” клубимизнинг асосий мақсади ҳам тажрибали устозларимиз ёрдамида ана шундай ёшларни ҳаётини кенг ва ҳар томонлама ёритиш, тенгдошларимизга ўрнак этиб, ортимиздан эргаштириш ҳамда она Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Йиғилиш сўнгида “Энг кўп мақола муаллифи”, “Энг яхши нотиқ” каби номинациялар бўйича ўқувчи ёшларга партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тоҳир УСАРОВ,

“Ёш адолатчилар қаноти”

Паст Дарғом туман Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!