Шарофат Ҳасанова: кўрик-танлов ҳаётда адолатли бўлишга, қонунга сўзсиз бўйсунишга, ўзгаларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ўргатди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Ёшлар қаноти
Viloyat: ЖИЗЗАХ

Мамлакатимизда юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Тенгдошларим қатори аъло ўқишга, жамоат ишларида доимо фаол қатнашишга ҳаракат қилмоқдаман. Коллежимиз ҳуқуқшунослик ва ижтимоий фанларни чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослаштирилган. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан коллежимизда ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, партия фаолиятига қизиқишим хайрихоҳликка айланди ва партия аъзоси бўлишга аҳд қилдим.

Айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга қаратилган ишларнинг самарасини ошириш партиянинг устувор вазифаларидан бири эканлиги бизни янада қувонтиради. Устозларимизнинг таъкидлашича, анъанавий ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга хизмат қилади. Беллашувлар жараёнларида иштирокчилар ва барча йиғилганлар ҳам бунга амин бўлишди.

Мазкур танлов партиянинг ёшлар иштирокидаги энг қизиқарли тадбири ва биз учун масъулиятли беллашув саналади. Хусусан, танлов жараёнларида сиёсий соҳадаги билимларимиз, Бош қомусимиз, ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги тушунчаларимиз, сиёсий партиялар фаолияти мамлакат ҳаётида қандай ўрин тутиши ҳақидаги қарашларимиз ҳар томонлама адолатли синовдан ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, партия томонидан амалга оширилаётган ишларнинг узвий қисми сифатида ушбу танлов ёшларни ҳаётда ва келгуси фаолиятида доим адолатли бўлишга, қонунга сўзсиз бўйсуниш, ўз ҳуқуқларини билган ҳолда ўзгаларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ўргатади. Чунки қонун ва адолат бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалар эканлигини тобора чуқурроқ англаб етмоқдамиз.

Шарофат ҲАСАНОВА,

Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси,

“Конституция билимдони” республика кўрик-танлови 1-ўрин соҳиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!