Халқ мурожаати партиядошлар эътиборида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Partiya tashkilotlari

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партия ходимлари, депутатлар иштирокида ўрганишлар олиб борилмоқда. Албатта, ўрганишлардан мақсад халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш, мурожаатлари юзасидан депутатлик назоратини кучайтириш экан, ҳар бир партия ходими ва депутатлар мақсаддан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятига масъулият билан ёндашмоқда. Жумладан, партиянинг Жондор туман Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ лойиҳа доирасида тумандаги “Мурғак” ва “Кулиён” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли мурожаатларини ўрганди. Ўрганишлар давомида 20 дан ортиқ хонадон, 2 та ижтимоий ташкилот фаолияти таҳлил қилинди.

Аҳоли билан мулоқот олиб бориш жараёнида “Жондор – Самончуқ — Мурғак” йўналишида ҳаракатланувчи йўналишли таксилар “Мурғак” қишлоғига аҳоли сони 4 нафардан ортиқ бўлмаса кира олмаслиги, йўл кира ҳаққи эса 3000 сўм эканлиги, “Мурғак” қишлоғига 1 ойда 1 марта келтириб тарқатилаётган суюлтирилган газ баллонлар фақатгина қишлоқнинг 2 та кўчасида тарқатилаётганлиги, баъзи оилалар 3 ойдан буён газ баллонларини алмаштира олмаётганлиги, 30 га яқин оилаларда суюлтирилган газ баллонларига эхтиёж мавжудлиги сингари мурожаатлар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши фаоллари жойларда бўлиб, фуқаролар билан олиб бораётган мулоқотлари ўзининг амалий натижаларини кўрсатиб келмоқда. Аҳоли манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Албатта, ҳар бир маҳаллада бўлган чоғимизда имкон қадар муаммолар ечимини ҳал этиб беришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг вазифамиз ҳам айнан аҳоли мурожаатларининг ижобий ечимини топишдир, — дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қурбон Темиров.

Ҳар бир мурожаат ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилинар экан, уларнинг амалий ечимлари хусусида тегишли талифлар билдириб ўтилди. Шу билан бирга давлат ташкилотларига депутатлик сўровлари берилди ҳамда депутатлик назорати ўрнатилди.

Ўктам РАЖАБОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жондор туман Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!