Аёл соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

Ўзбекистон «Адолат” СДПнинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Андижонда ўтказилаётган тадбирлар кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Бу борада ҳамкор ташкилотлар билан лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминланаётгани эътиборли. Партиянинг Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ўтказилган спорт байрамида ҳам бу ўз ифодасини топди.

— Аёл соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади,— деди мусобақалар олдидан сўз олган Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева.— Шу сабаб хотин-қизларни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Сафимиздаги тиббиёт ходимлари бу борада ташаббус билан чиқяпти. Бугунги тадбир ҳам вилоят давлат санитария эпидемиология назорат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Спорт кийимидаги сафдошларимиз волейбол майдонида куч синашдилар. Уларнинг чаққон ҳаракатлари спортга ошноликларини кўрсатиш баробарида соғлом эканликларини кўрсатди. Айниқса, Қўрғонтепа ва Булоқбоши туманларидан келган хаваскор спортчи сафдошларимиз томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Мусобақалар якунида ғолиб жамоалар, бир гурух партия фаоллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Энг муҳими, спорт байрами уларни бир бирига янада яқинлаштирди.

Улуғбек ҚОБИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!