Танловда иштирок этганимдан мамнунман


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: КАШКАДАРЁ

 

Мен бир неча йилдирки Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши, шунингдек Қарши шаҳар Кенгаши билан доимий ҳамкорлик қилиб келаман. Партиянинг барча тадбирларида “Ёш адолатчилар” қаноти вакили сифатида иштирок этаман. Тўғрисини айтсам, “Адолат”нинг танлаган йўли менга ёқади. Мен партиянинг устави, сайлов олди дастури, мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишман. “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллашимда партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Раджабова, вилоят Кенгаши масъул ходимлари Умарбек Ҳайдаров, Адхам Сайниязов, “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Хусниддин Бердимуродовнинг хизматлари беқиёс деб ҳисоблайман. Негаки улар биз ёшларнинг бу каби кўрик-танловларнинг ҳар бир шартларига алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашишимизда йўл-йўриқ ва кўрсатмалар бердилар.

Кўрик-танловнинг саҳна кўринишлари, биз ёшларнинг сиёсий соҳадаги билим ва нотиқлигимиз, ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги дунёқарашимиз, умуман Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси тўғрисидаги тушунчаларимизни ҳар томонлама адолатли синовдан ўтказди.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Республика босқичи ҳам жуда зур кўтаринкилик билан ўтди. Биз каби ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий билимларимизни кенгайтиришда ижодий интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда танловнинг аҳамияти катта. Бундан буён янада фаол, ташаббускор, фидоий бўлишга ҳаракат қиламиз.

Дарвоқе, партиянинг бу каби тадбирларни ўтказишда бош қош бўлаётгани, ёш адолатчилар қаноти фаолларига кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги ифодасидир.

Зоҳиджон ХУШВАҚТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қарши шаҳар Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!