Оилада соғлом турмуш тарзига эътибор


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Бухоро Тиббиёт коллежида “Оилада соғлом турмуш тарзига эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, тиббиёт вакиллари ва таълим муассасасининг ўқитувчилари, ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликка эътибор қаратиш, ёшлар орасида тиббий маданиятни ошириш, зарарли одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча ҳосил қилишида кўмаклашишдир.

Сўзга чиққан ҳар бир нотиқ ўз нутқи давомида оилада фарзандни соғлом тарбиялаш ва соғлом муҳит яратиш масалалари тўғрисида таъкидлаб ўтишди. Дарҳақиқат, бугунги кунда тиббий маданияти ривожланмаган, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор қаратмай келаётган ҳамда эрта турмуш сабаб носоғлом муҳитни яратаётган фуқаролар йўқ эмас. Айни мана шу одат сабаб турли касалликлар кўпайиб, жамиятда ажралишлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, репродуктив саломатликка риоя қила олмаётганлар орасида касалликлар, турли салбий иллатлар ҳам авж олмоқда. Ўтказилган давра суҳбатида долзарб масаланинг муҳим бўғини ҳақида тўхталиб ўтилди.

Д.Хўжақулова, Бухоро Тиббиёт коллежи ўқитувчиси:

Энг долзарб масалалардан бири бу – оилада соғлом муҳитни яратиш ва фуқароларнинг тиббий маданиятини оширишдир. Тадбирда таъкидланган ҳар қандай масала замирида албатта, соғлом турмуш фаровонлигига эътибор қаратиб бориш зарурлиги таъкидланган. Ҳар қандай ишнинг амалий натижаси бўлиши лозим. Шундай экан, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оилавий патронаж фаолиятини ҳам кучайтириш зарурлигини инобага олиш лозим.

Тадбир давомида иштирокчиларинг маърузалари юзасидан билимларни мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни янада ошириш мақсадида кўргазма ташкил этилди, мутахассислар томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, соғлом муҳитни яратишда оилада нималарга эътибор қаратиш, биринчи тез тиббий ёрдам, патронаж фаолияти борасида ҳам таъкидлаб ўтилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!