Хоналар совуқ, дарахтлар сотилган, Н.Эсонтурдиев ҚВПда вазият оғир


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: САМАРКАНД

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жомбой туман Кенгаши қошда “Адолат” қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Бунда турли мавзулардаги ижтимоий муаммолар юзасидан аҳоли мурожаатлари қабул қилинади. Яқинда “Бешбола” маҳалласида жойлашган Н.Эсонтурдиев қишлоқ врачлик пункити ишчи ходимларидан жамоавий мурожаат келиб тушди.

Унда қайд этилишича, муассасада куз қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмаган. Муолажа хоналари совуқ, дарахтлар мавсум учун зарур ёқилғи сифатида фойдаланиш баҳонаси билан кесилган бўлсада, амалда сотиб юборилган.

Муаммо жойига чиқиб ўрганилди. Муассаса ҳақиқатдан ҳам қиш мавсумига мутлақо тайёр эмас. Хоналар совуқлигидан аҳоли, айниқса сурункали хасталик билан оғриган беморлар, ҳомиладор аёллар, болалар жабр кўраяпти.

Савол туғилади, кўмир заҳираси жамғарилмаганми? Мавсум учун кўмир ёқилғиси ажратилган. Аммо сифатсиз бўлганидан фойдаланиш самарасиз. Ўтин ёки мазут қўшиб ёқмасангиз ёнмайди. Бир уюм тупроқдан фарқи йўқ.

Ходимларнинг норозилигига сабаб бўлган дарахталар масаласига келсак, яқин ойларда ҳам ҚВП ҳовлисида беш тўпдан ортиқ мевали дарахт бўлган. Мазкур дарахтлар ҳеч қандай рухсатсиз ўзбошимчалик билан кесилгани ҳам ўз тасдиғини топди. Мудирнинг бизга маълум қилишича, дарахтлар сотилишидан тушган маблағ муассаса харажатларига сарфланганмиш. Қизиқ, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирладиган муассасада қандай қўшимча харажатлар бўлиши мумкин? Қолаверса, экология ходимларининг иштирокисиз тузилган қўлбола далолатномада кесилган дарахтлар муассасани иситишга сарфланиши ёзилган.

Яна бир жиҳат. Дарахтларнинг кесилишидан норози бўлган ходимлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига ҳам мурожаат қилган. Натижада, бўлим мутасаддилари келиб, ўрганиб кетишган. Амалда ҳеч қандай натижа бўлмаган. Мурожаатчиларга тушунтириш ҳам берилмаган. Ўрганишимиз давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлимидан ҳам изоҳ сўрадик. Улар ҚВП раҳбарига чора кўрилганини иддао қилишди. Аммо буни тасдиқловчи бирорта далил кўрсатиша олишмади.

ҚВП мудири дарахтларни нима мақсадда кесиб сотганию, тушган маблағ қаёққа кетгани, мутасаддилар бу ҳуқуқбузарликка нега кўз юмгани бизга қоронғи. Ҳозирча бир нарса аниқ: Н.Эсонтурдиев қишлоқ врачлик пункитида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шароит йўқ. Хоналардан уфуриб турган қаҳратон заҳрига бемор у ёқда турсин, соғлом одам ҳам дош бера олмайди.

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жомбой туман Кенгаш раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!