Шеробод туманида ўрганишлар таҳлили юзасидан сессия бўлиб ўтди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди.

Сессияда туманда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Шерободда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди. Туманда коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш, халқ таълими, тиббий соҳаларда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар муҳокама этилди.

Айтиш жоизки, Шеробод воҳанинг тоғли тумани бўлиб 48 та МФЙ мавжуд. 182.8 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Тумандаги маҳаллаларда 32644 та хонадон, 43529 оила мавжуд.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаги тумандаги мавжуд муаммоларнинг 2284 та газ таъминоти, 354 та соғлиқни сақлаш, 219 та кадастр, 790 та бандлик, 548 та электр энергияси таъминоти, 157 та ичимлик суви, 160 та банк кредити, 143 та уй-жой, 257 та йўлларни таъмирлашга оид масалалаларга тўғри келмоқда. Аниқланган муаммоларнинг 1244 таси жойида бартараф этилган.

Тумандаги “Истиқбол” МФЙнинг ички йўлларидан 5 км.да тупроқ йўл бўлганлиги сабабли қиш ва баҳор мавсумларида фуқаролар мактаб ва бошқа ижтимоий объектларга боришда қийналаётганлиги, МФЙ таркибидаги қишлоқларда ичимлик суви тармоғи таъмирталаб ҳолатдалиги, насослар ишламаслиги, маҳалладаги электр таъминотини яхшилаш учун 2 дона трансформатор ўрнатиш зарурлиги ҳамда 4 км. узунликдаги 10/04 кВ ҳаво узатиш линияси қуриш талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек Сессия ишида тумандаги “Деҳқонариқ” МФЙдаги ички йўллардан 1.5 км. қисми тупроқ кўчалардан иборат бўлиб, ички сув қувурлари таъмирталаблиги, маҳалла таркибидаги “Қизилгул” қишлоғида ичимлик суви йўқлиги сабабли фуқаролар канал сувларидан фойдалнишга мажбур бўлаётганлиги айтиб ўтилди. Тумандаги 6 та: “Ўроқхон”, “Қайрағоч ота”, “Хўжақиёмиддин”, “Хўжарўшниён”, “Салохон тўра”, ва “Тўражон тўра” қабристонларининг атрофларини ўраш ва ободонлаштириш масаласини ҳал этиш лозим.

Тумандаги мавжуд 32 та кўп қаватли уйларнинг 5 тасининг том қисми ёпилмаган, юмшоқ қоплама билан қопланган қисмида ҳам уйларнинг ички қисмига сув ўтмоқда. Кўп қаватли уйларда канализация тизими фойдаланиш учун яроқсиз. Туманда 176 та бўш турган бино ва 24 та бўш ер майдонлари мавжуд. Мазкур масалалар сессия кун тартибида кўриб чиқилди.

Шунингдек сессия ишида 7 та боғча, 5 та мактаб таъмирга муҳтожлиги ва 5 та қишлоқ оилавий поликлиникаларининг том қисмини таъмирлаш лозимлиги, 23 та МФЙларда МТМ мавжуд эмаслиги, 7 та МТМ биноларини мукаммал таъмирлаш, 6 та МТМ биноларини янгидан қуриш ишларини кечиктириб бўлмаслиги айтиб ўтилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган уй-жойга муҳтож фуқаролар жами, 339 нафарини, 149 нафарининг уй-жойини таъмирлаш зарурлиги, 91 нафар томорқага муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, ногиронлиги бўлган ва имтиёзи бор беморларнинг 82 нафарини вилоят кардиоревматология кўз касалликлари шифохоналари ҳамда 70 нафарини Республика клиникаларига даволаниш учун ордер ажратиш масаласини зудлик билан ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.

Якунда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!