Аҳоли бандлиги таъминланмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ЖИЗЗАХ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда Дўстлик туман Кенгаши томонидан партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Дўстлик туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказилди.

Шу мақсадда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Дўстлик туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби тузилди.

Ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги бир қатор оилалардаги фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Очиқ мулоқотлар жараёнида “Ғ.Ғулом” маҳалласи, Ҳ.Олимжон кўчаси, 28-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Тошбуви Мелибоеванинг бир неча йиллардан буён қандли диабет касаллиги ҳамда инсульт билан тўшакда ётганлиги аниқланди. Фуқаро бугунги кунда қизи билан яшаётган бўлиб, ижтимоий аҳволи оғир эканлиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан фуқаро Т.Мелибоева шу куни маҳалланинг кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди ва ушбу фуқарога ҳар ойда моддий ёрдам берилиши юзасидан ҳужжатлари расмийлаштирилди. Бундан ташқари унинг имкониятлари ҳисобга олиниб, туман Тиббиёт бирлашмасидан бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари белгиланди.

Ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган суҳбатда “Ғ.Ғулом” маҳалласи, Саркисьев кўчасида яшовчи кам таъминланган фуқаро Дилноза Каримова ҳамда Ҳ.Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро Ойсара Усмоновалар коллежни битиргандан буён ишсиз юрганликлари аниқланди. Шу куни ҳар иккала фуқаронинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Дилноза Каримова “Нурли дон” акционерлик жамиятига лаборант вазифасига Ойсара Усмонова туман Тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштирилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!