Пленумда ташкилий масала кўрилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ХОРАЗМ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг XXIII Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов, вилоят Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленумда ташкилий масала — партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Р.Рўзметовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, ушбу лавозимга номзод сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Мазкур Пленумда партиянинг Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Фарход Ишанкулов сўзга чиқиб, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати, вилоят Кенгаши аъзоси Палванов Тохир Марксович номзодини Хоразм вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб сайлаш бўйича таклиф киритди.

Музокарага чиққан, Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаев, Вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева, Хонқа туман Кенгаши раиси Зеваржон Юсупова, Янгиариқ туман Кенгаши раиси Барногул Сапаева, Урганч шаҳар Кенгаши депутати Донахон Олимова ва бошқалар номзоднинг партия фаолиятини яхши билиши ва тушуниши ҳамда раҳбарлик салоҳиятига эга инсон эканлиги борасидаги ижобий фикрларини билдиришди.

Кенгаш аъзолари партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи лавозимига номзод Тохир Палвановнинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда 2018 йил давомида Хоразм вилоят Кенгаши фаолиятида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш, мамлакатимизда 2019 йилда Парламент ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловга қизғин тайёргарлик кўриш ва партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш, партиянинг фаол, халқ орасида танилган, юқори салоҳиятга эга бўлган аъзолари ва тарафдорлари орасидан номзодлар рўйхатини шакиллантириш борасида муҳим топшириқлар берилди.

Шунингдек, бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида, партия вилоят Кенгашининг моддий-техник базасини яхшилаш, партия лойҳалари доирасидаги амалий ишлар кўламини кенгайтириш ҳамда бунугни кунда вилоят Кенгашидаги мавжуд бўш иш ўринларини интеллектуал юқори салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, электорат манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!