Сопртчи сафдошларимиз сони ортмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ФАРГОНА

 

Барчамизга маълумки, Белбоғли кураш миллий спорт турларимиздан бири ҳисобланади. Бу спорт тури, айниқса, Фарғона водийси ва унга туташ ҳудудларда, Тошкент, Сирдарё вилоятида кенг тарқалган. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида Белбоғли кураш спорти билан ёшларимиз мунтазам шуғулланиб келади.

Қадимий тарихига назар ташлайдиган бўлсак ҳам Хитойнинг қадимги “Тан-шу” қўлёзмасида Фарғона водийсида тўйлар, сайллар кураш мусобақаларисиз ўтмаслиги ёзилган. Аҳмад полвон, Хўжа полвон каби машҳур курашчилар спортнинг мана шу турида шуҳрат қозонганлар.

Куни кеча Риштон тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида эҳтиёж юқори, қизиқиш кучли бўлган курашнинг Белбоғли кураш турига бўлган талаблардан келиб чиқиб, жойларда аҳоли таклифларини ўрганиш, мамлакатимизда ушба спорт турини оммалаштириш ва бу орқали халқимиз саломатлиги, ёшларимизнинг ҳар томонлама етук келажагини таъминлаш мақсадида вилоят партия Кенгаши ва Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Фарғона бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик битимини имзолаш жараёнида спорт мураббийлари, курашчилар ва ёшлар фаол иштирок этдилар.

Спорт усталари, чемпионлар, соҳада катта ютуқларга эришган курашчиларнинг фаолиятини ёшларга намуна қилиш орқали уларда фаол фуқаролик позицияси, ташаббускорлик, ватанпарварлик туйғулари ошишига соҳасига оид билимлари янада мустаҳкамланишига эришишди.

Шуҳрат Эгамов, вилоят партия Кенгаши раиси:

— Яқинда Президентимиз томонидан қабул қилинган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳам айнан халқимиз саломатлиги, ёшларимизнинг ҳар томонлама етук келажаги кўзланган. Федерация билан партия ҳамкорлигининг бошланиши бу борада ҳали амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишларни турганлигини кун тартибига олиб чиқди.

Тадбир давомида федерация вакиллари, спортчилар ва ёшларнинг келгусидаги амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар юзасидан билдирган таклиф ва тавсиялари муҳокама этилди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!