Бўкада “Балли йигитлар” кўрик-танлови бўлиб ўтди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

 

Куни кеча Бўка тумани маданият саройида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ва Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида «Балли йигитлар» номли кўрик-танлов ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципни кенг тарғиб этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда замонавий оилани ривожлантиришда умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни тарғиб этишдан иборат.

Ҳамкорликда ўтказилган танловда Тошкент вилоятининг барча туман шаҳарларидаги ибратли оилаларда вояга етган йигитлардан ташкил топган жамоалар 5 та шарт асосида беллашдилар.

Жамоалар ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги, нотиқлик санъати, зукколиги, эпчиллиги, санъат борасидаги маҳорати, ноодатий вазиятларда тезкорликда тўғри қарор қабул қилиши бўйича баҳоланди.

Йигитларни Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи Кенгаши, Тошкент вилояти “Маҳалла” жамғармаси ҳамда Тошкент вилояти Ёзувчилар уюшмаси малакали вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Қизғин баҳс ва музокара остида ўтган кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўринни оҳангаронлик Амирхон Собиржонов, 2 ўринни ангренлик Хондамир Абдуманнопов, 3-ўринни паркентлик Анвар Абдукаримов қўлга киритди.

Танлов иштирокчиларига Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Дилором Махамадалиева ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаровлар томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Амирхон Собиржонов кўрик-танлов ғолиби:

Бугун кўрик-танловда қатнашиб биринчи ўринни қўлга киритганим мен учун катта бахт. Тўғри, бу ҳали илк ютуғим, аммо бу ютуқ ўзимга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Мусобақа жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Бу мусобақа чин маънода миллийлик ва анъаналар тарғиботи тадбирига айланди. Келгусида ҳарбий бўлиб, юртимизга астойдил хизмат қилиш орзусидаман.

Кўрик-танлов ташкилотчилари ёшларнинг қобилияти, илмга бўлган меҳри, қизиқишини кўриб, уларга эзгу тилаклар билдиришди. Юртимизда фарзандларимизнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, улар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши, элга наф келтирадиган инсонлар бўлиб вояга етиши лозимлигини таъкидладилар.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!