Аскар маҳалла фахри


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

 

14 январ Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши, туман Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, туман Қизил ярим ой жамияти, туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда “Аскар маҳалла фахри” номи остида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ташкилот ходимлари, туман маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ёшлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида дастлаб сўзга чиққан Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова мамлакатимиз сарҳадлари дахлсизлигини ва миллий хавфсизликни таъминлашда мардлик, жасорат ва фидоийликни кўрсатган шофирконлик оддий аскар Назиржон Эгамовни эслаб, унинг ҳаёт йўллари тўғрисида тўхталиб ўтди.

“Назиржон Эгамов 2010 йил 6 сентябрьда ўз касбдошлари билан чегара нарядида белгиланган ҳудудда хизматда эди. У Қирғизистн Республикаси томонидан ноқонуний йўл орқали чегарани бузиб ўтиб келаётган автомашиналарни тўхтатиш вақтида оғир тан жароҳати олади ва шифохонага олиб борилаётган вақтида ҳаётдан кўз юмади”, - дейди депутат.

Халқимиз шундай мард ўғлонлари билан фахрланади. Унинг Ватан йўлидаги жонини фидо этгани, ўз юртини астойдил севганлиги барчамиз учун ибрат бўлмоғи лозим. Депутат қаҳрамонни ёдга олар экан, кўп ва хўп ажойиб фазилатларини бир-бир эслаб ўтди.

Тадбир давомида Шофиркон туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи “Ҳарбий таълим” йўналиши бўйича сабоқ берувчи Мирзо Яхёев ҳар бир фарзандни аввало ватанпарварлик руҳида тарбиялаш зарурлигини таъкидлар экан, бу борада маҳалла ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ойда бир маротаба “Ватанпарварлик ойлигини” ташкил этиб, спортчи ёшларимизнинг салоҳиятини юксалтириш, фарзандларимизни Ватанга бўлган муҳаббатини шакллантириш, уни севиш, ардоқлаш, қадрини баланд тутишга ўргатиш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Давра суҳбати сўнгида туманнинг иқтидорли ёшлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!