Аҳоли билан мулоқот


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: КАШКАДАРЁ

 

Давлатимиз раҳбари вилоятга сафари чоғида халқ билан мулоқотни янада самарали олиб бориш мақсадида депутатлар, давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари жойларда учрашувлар ташкил этиб, ҳақиқий аҳволни ўрганишлари лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Шунга асосан халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Мирзаев, партиянинг туман Кенгаши раиси С.Зайнуддинов ҳамда туман ҳокимлиги тасарруфидаги ташкилотлар мутасаддилари ҳамкорлигида “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан юзма-юз мулоқот уюштирдилар. Шунингдек, 30 та хонадонга ташриф буюриб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган 6 нафар фуқарога банклардан имтиёзли кредит олишда ёрдам кўрсатилди. 20 нафар фуқарога эса балиқчилик, уй-жой қуриш, паррандачилик, чорвачилик, иссиқхоналар ташкил этиш борасида аниқ тушунтиришлар берилди.

Жонли мулоқотда маҳалла аъзолари кўпроқ суюлтирилган газ баллонлари таъминотида узилишлар бўлаётганлигидан шикоят қилишди. Фуқароларнинг мурожаати депутат Д. Мирзаев томонидан ўрганиб чиқилиб, назоратга олинди ва бу муаммони тез кунда бартараф этиш юзасидан тумангаз бўлимига депутатлик сўрови юборди.

Худди шундай аҳоли билан олиб борилаётган жонли мулоқотлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Китоб туман Кенгаши фаоллари ва депутатлари томонидан ҳам уюштирилди.

Тумандаги “Обод” МФЙда партия фаоллари билан бўлиб ўтган учрашув жонли мулоқот тарзида уюштирилгани ғоят самарали бўлди. Ишчи гуруҳ аъзолари 50 дан ортиқ хонадонларда бўлиб, ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги юзасидан аниқ тушунчалар бериб ўтдилар. Учрашувларда 13 нафар қишлоқ одамларига ёнғоқ, чилонжийда, лимон етиштириш, полизчилик, билан шуғулланиш, шунингдек, етти хазинанинг бири асаларичилик, паррандачиликни йўлга қўйиш учун керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Маҳаллада яшовчи Сожида Мўминова эса оилавий шароити оғирлиги учун моддий ёрдам олишда амалий кўмак зарурлигини билдирди. Фуқаронинг бу мурожаати ҳам депутат Муқаддас Муродова томонидан назоратга олинди.

Умуман олганда, ўрганишлар иккала туман маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалаларни рўй-рост кўрсатиб берди. Демак, ҳали жойларда масъулар томонидан ўнглаш зарур бўлган жабҳалар кўп. Буни халқ билан юзма-юз мулоқотлар жараёни ҳам тасдиқлаб турибди.

Адҳам САЙНИЯЗОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

ижрочи котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!