Педагоглар спорт билан дўстлашмоқдалар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: НАМАНГАН

Мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, шу орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ишга аҳолининг барча қатламларини жалб этиш, барча ҳудудларда спорт иншоотларини барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Адолат” СДП ташкилотлари ҳам мазкур йўналишда фаол иш олиб бормоқдалар.

7-умумтаълим мактаби Наманган шаҳридаги йирик таълим масканларидан ҳисобланади. Бу ерда 3500 дан ортиқ ўқувчилар таҳсил олади. Уларга таълим-тарбия берадиган педагоглар сони эса 165 кишидан ортиқ. Мактаб маъмурияти ва касабу уюшмаси ташкилоти қишки таътил кунларида ўқитувчилар учун бир қатор маданий-маънавий тадбирлар ташкил этди. Айниқса, “Қувноқ стартлар” мусобақаси қизғин курашлар остида бўлиб ўтди.

Муҳаммаджон Мамадалиев, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, “Адолат” СДП аъзоси:

– Мазкур спорт тадбирининг эътиборли жиҳати шундаки, уни ташкил этишда партиядошларимиз фаол қатнашдилар. Ўтган йили мен ва яна беш ҳамкасбимиз “Адолат” СДПга аъзо бўлиб киргандик. Соҳиба Турдиева, Гулбаҳор Алиева, Гулшан Абдуллаева каби педагоглар шулар жумласидан. Улар таълим-тарбия соҳасида ҳам, жамоатчилик фаолиятида ҳам барчага ўрнак бўлаётганликлари диққатга сазовордир. Бугунги кунда партияга аъзо бўлиш истаги бошқаларда ҳам туғилган. Тез орада сафимиз янада кенгаяди, деб ўйлайман. “Қувноқ стартлар”ни ўтказишда биз кўрсатган ташаббус бутун жамоа томонидан эътироф этилганидан ҳам хурсандмиз.

Мусобақаларни ўтказиш бўйича тузилган ташкилий гуруҳ таклифига кўра икки жамоа ташкил этилди. “Шерлар” - юқори синф муаллимлари ана шу ном остида майдонга чиқдилар. Қуйи синфлар педагоглари жамоаси эса “Бошланғич” деб номланди. Ўзаро маслаҳат асосида мусобақа беш босқичдан иборат бўлиши мақбул деб топилди. Уларнинг ҳар бири албатта, кишидан жисмоний қувват, эпчиллик ва уддабурронлик кўрсатишни талаб қиларди. Масалан, дастлабки беллашув шартига кўра қатнашчилар арғимчоқда сакраб, белгиланган масофани босиб ўтиш керак эди. Иккинчи мусобақада спорт залининг бир четида ўрнатилган саватча ёнига чопиб бориб, унга тўпни тушириш ортга қайтиш талаб этиларди.

Шуни айтиш керакки, биринчи ва иккинчи босқичдан сўнг “Бошланғич” жамоаси олдинга чиқиб олди – 10:8. Аммо кейинги беллашувларда “шерлар”нинг қўли баланд келди ва улар умумий ҳисобда ғалабани қўлга киритдилар – 23:21. Муваффақиятга катта ҳисса қўшганлар орасида Ёрқиной Ҳожиматова, Темур Маъмуров, Қодир Тўлқинов каби муаллимларни тилга олиш мумкин.

Мусобақа якунида “Қувноқ стартлар”да юқори кўрсаткичларга эришган барча ўқитувчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ва шаҳар халқ таълими бўлимининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!