Адолат устувор армиям


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши ташаббуси билан Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбир ана шундай номланди. Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган мазкур тадбирда партия фаоллари билан бирга “Ёшлар қаноти” аъзолари, ўқитувчи ва талабалар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.

Ватан муқаддас. Унинг ҳимояси шарафли иш. Шу маънода миллий армиямиз хақида бугун фахр билан гапириш мумкин. Ўғлонларимизни Ватан ҳимоясига юракдан интилаётгани, ота-оналарнинг хотиржамлиги қувонарли. Чунки фарзандларимиз йигитлик бурчини манзили аниқ бўлмаган жойларда эмас, ўз юртида — Ўзбекистонда ўтамоқда. Бу уларга ғурур бағишлаш билан бирга масъулиятини ҳам оширади.

— Ватан ҳимоячилари куни чин маънода байрамга айланмоқда,— деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси Улуғбек Қобулов.— Бугунги тадбир унутилмас бўлиб қолиши шубҳасиз. Маърузалар ҳам, “Ёш адолатчилар” ва ҳарбийларнинг чиқишларида ҳам Ватанпарварлик, тинчлик ва юрт ҳимояси ўз ифодасини топди. Энг муҳими, сарҳадларимиз мустаҳкамлигига ишончимиз янада ортди.

Ватан ҳимоясига қаратилган сахна кўринишлари, ҳарбийларнинг жанговор чиқишлари олқишлар билан қарши олинди. Спортга ошно, чиниққан мард йигитлар билан фахрланамиз.

Нозима ЁҚУБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши мутахассиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!