Аёллар қаноти: Майдонда спортга ошно «адолатчилар»


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

 

Хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб камолга етказиш олдимизда турган устувор вазифалардан бири. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши Аёллар қаноти томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Бу борада спорт энг ишончли ва қулай восита.

Андижон вилояти давлат санитария эпидемиология назорати марказидаги бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликда «Соғлом она — соғлом жамият» шиори остида тиббиётчи сафдошларимиз иштирокида ўтказилган мусобақа катта тантанага айланди. Мусобақалар олдидан сўзга чиққанлар спорт инсон саломатлигининг гарови эканлиги, хотин-қизлар орасида спортнинг оммавийлашиб бораётгани ва соғлом турмуш тарзи хусусида гапирдилар. Аёллар қанотининг бу йилги биринчи тадбири айни шу мақсадга қаратилгани ҳам бежиз эмаслиги таъкидланди.

Спортсевар хотин-қизларнинг майдондаги ҳаракатлари олқишлар билан қарши олинди. Баскетбол ва волейбол беллашувларида улар ўз маҳоратини кўрсатдилар.

Мусобақалар якунида 10 нафар иштирокчилар партия сафига қабул қилинди. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!