Аёллар қаноти: оила остонасида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН
Partiya loyihasi: Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур!

 

Ёшларни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш мустаҳкам оиланинг асосларидан бири. Айниқса, мустақил ҳаёт остонасида турган қизларнинг саломатлиги эртанги соғлом авлод кафолотидир. Шу сабаб қизларимизга оила қуришга тайёрмисиз, дея савол беришда биринчи навбатда уларнинг саломатликлари кўзда тутилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда шифокор ва мутахассислар, жамоатчилик билан ишловчи институтларнинг вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Халқимиз маҳаллани тарбия маскани, деб билади. Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институтининг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва мақомини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Тадбирда маҳалланинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ва оилага таъсирига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Чунки қизларимизнинг саломатлиги биринчи навбатда оналарга, улар камол топган муҳитга боғлиқ.

Турмуш қурган ёшлар орасида ҳаётни енгил-елпи тасаввур қилиш, оила муқаддас эканини тушуниб етмаслик ҳолатлари афсуски, учраб турибди. Ёш оилалар орасида арзимас сабаблар билан ажралишлар кўпайиб бормоқда. Бегуноҳ болалар етим бўлиб, ота-она тарбиясидан четда қолмоқда. Бу каби ҳолатларни олдини олиш учун қизларимиз оилага тайёр бўлишлари лозим.

— Баъзида фарзандларимизни моддий таъминоти хақида бош қотирамизда, саломатлигини унутиб қўямиз,— дейди Қайноналар мактаби Андижон вилояти бўлими бошлиғи Замирахон Тиллаева.— Бу улар она бўлганларида салбий таъсир кўрсатади. Агар ҳар бир она бу масалага вақтида эътибор қаратса шунда соғлом келажакни яратамиз.

Давра суҳбати давомида соғлом оила ва соғлом фарзанд мавзусидаги маърузалар тингланди. Мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан тайёрланган тарқатма материаллар ҳам ёшлар учун бу борада муҳим қўлланма бўлди.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!