Танловнинг қуйи босқичи ғолиблари вилоятга йўл олишди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар ва туман Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг қуйи босқичлари бўлиб ўтди. Танловда жойлардаги энг фаол, ташаббускор аёллар иштирок этиб, улар уч шарт доирасида ўзларининг сиёсий саводхонлиги ва билимини намоён этишди. Албатта, таништирув шартида туман ва шаҳри, фаолият олиб бораётган ташклоти, оиласи, қизиқиши билан ўртоқлашган бўлса, иккинчи шарт доирасида олиб борилган беллашувда эса барча иштирокчиларнинг сиёсий билими бойитилди.

Эркин мавзу шартида ҳар бир иштирокчи ўз иқтидорини намоён этди. Когон туманидаги “Адолат”чи аёлларидан бири партия лойиҳалари доирасида ажойиб саҳна кўринишини намойиш этган бўлса, яна бири эса ўзининг ҳуқуқий лойиҳалари билан фаол қатнашди, бошқа бири эса ўзининг лирик ижоди билан йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди. Когон туман 2-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шаҳноза Амонова биринчи ўринга лойиқ кўрилди ҳамда вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. 

Когон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам барчага завқ бағишлади. Айниқса, иккинчи “савол-жавоб” шартида барча иштирокчилар жуда фаол иштирок этди. Берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб беришга ҳаракат қилишди.

— Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этиб келинаётган бундай тадбирлар албатта, ҳар бир фаол ва ташаббускор аёлнинг жамиятдаги ўрнини белгилайди. Уларнинг янгича қиррасини кашф этади. Айниқса, сиёсий билими ва саводхонлигини юксалтиришда хизмат қилади, — дейди Когон шаҳар 5-умумтаълим мактаби директор ўринбосари Гулсара Амонова.

Тадбирда ўзининг серқирра ижодини намоён этишда фаол бўлган шаҳардаги 5-умумтаълим мактабининг тарих-ҳуқуқ ўқитувчиси Зилола Имомова биринчи ўринни қўлга киритди. Энди у ҳам вилоят босқичига қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!