Депутат халқ орасида: ўрганишлар халқ манфаатларига хизмат қиляпти

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов Нурота туманида бўлиб, ҳудудда ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, яратилган шароитлар, мавжуд камчиликлар ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар давомида ҳар бир муаммонинг амалий ечимини имкон қадар тезкорлик билан ҳал этиш учун тегишли ташкилотлар билан боғланди.

— Ўрганишлар мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишлар ва чора-тадбирлар ижобий самара бераётганлигини кўрсатмоқда,– дейди депутат Зафар Султонов.– Қонунчилик палатаси депутатларининг бевосита жойларда фаолият юритиши амалиётининг жорий этилганлиги маҳаллий Кенгашилар депутатларининг ҳам фаолиятини жонлантириб, давлат бошқаруви тизими ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини оширмоқда. Лекин ўрганишларимиз Нурота туманида ҳам ечимини кутаётган муаммолар етарли эканлигини кўрсатмоқда,— дея таъкидлади.

Ўрганишлар давомида депутат Нурота туманидаги “Миришкор”, “Ибн Сино” ҳамда “Алишер Навоий” маҳалласида аҳоли хонадонлари табиий газ билан таъминланмаганлиги, маҳалла ҳудудида доимий ичимлик суви таъминоти йўлга қуйилмаганлигининг гувоҳи бўлди.

“А.Навоий” МФЙнинг аҳоли сони камлиги сабабли (1246 нафар) “Миришкор” МФЙда аҳоли сони кўплигини инобатга олган ҳолда уларнинг бир қисмини “А.Навоий” МФЙга қўшиб бериш тўғрисида Нурота туман ҳокими Ж.Ҳамроев билан учрашиб, муаммони бартараф этиш юзасидан вилоят молия бошқармасига сўров билан мурожаат қилди.

Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!