Депутат халқ орасида: Навоийда мактаблардаги компьютерларнинг интернет тармоғига уланиш ҳолати ўрганилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманида Қонунчилик палатаси депутати Зафар Султонов “Карвон”, “Совунгар” МФЙларидаги хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Аҳоли томонидан асосан бандлик, ичимлик суви, ички йўлларнинг таъмирталаблиги ҳамда умумтаълим мактаби биносининг ҳолати билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.

“Карвон” МФЙда ички йўллар таъмирталаб аҳволда экани аён бўлди. Фуқароларнинг таъкидлашича, маҳаллада жойлашган 16-умумтаълим мактабига уч километр масофадан қатнаб ўқийдиган ўқувчиларга ёғингарчилик пайтларида ноқулайлик юзага келмоқда.

Шунингдек, Нурота туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган мулоқотда мактабда фаоллар зали мавжуд эмаслиги, мутахассис-ўқитувчиларнинг етишмаслиги, баъзи фанлардан ўқув қуролларининг йўқлиги, гарчанд мусиқа дарси ўтилишига қарамай, мусиқа асбобларининг етишмаслиги, мактаб компьютер хонаси интернет тармоғига уланмаганлиги билан боғлиқ бир қатор мурожаатлар билдирилди.

Депутат З.Султонов аҳоли билан мулоқотлар давомида тилга олинган муаммоларга мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш орқали ечим топишга ваъда қилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!