Депутат халқ орасида: юзма-юз мулоқотлар аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этмоқда

Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Абдусатторов МФЙларидаги кўплаб хонадонларда, таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Мазкур суҳбатлар жараёнида аҳоли томонидан асосан бандлик, ичимлик суви, ички йўлларнинг таъмирталаблиги ҳамда умумтаълим мактаби ва тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.

Хусусан, Бахмал туманининг “Сангзор” ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Архам Мамарахимов, Абдулла Юсуповлар томонидан маҳалладаги қишлоқ врачлик пунктининг ишламаётганлиги, аҳолига тиббий ёрдам зурур бўлганда тез тиббий ёрдам машиналарининг узоқ масофадаги “Мушкент” ҚФЙдан етиб келишига кўп вақт зарур бўлаётганлиги, тоза ичимлик сувининг таъминланганлик даражаси яхши эмаслиги юзасидан мурожаат қилинди.

“Бахмал” ҚФЙга ташриф буюрилганда эса мазкур ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан 60-мактаб биносининг капитал таъмирга муҳтож эканлиги юзасидан мурожаат қилинди. Ушбу масалани ҳал этиш юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Муродавга мурожаат қилинди ва мактаб биносининг таъмирлаш ишлари туманнинг 2020 йилги давлат дастурига киритилиши белгиланди.

“Ойқор” ҚФЙ фуқаролари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилганда эса, Исмат Аҳмедов ва ҚФЙ раиси Носир Ўсаровлар томонидан ёғоч симёғочларининг яроқсиз холга келиб қолганлиги ва ҚФЙ ҳудудидаги ички йўлларнинг носоз эканлиги, туман маркази бўлган Ўсмат шаҳарчасигача йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича мурожаат қилинди. Мазкур масалаларнинг ҳал этилиши бўйича туман элетор тармоқлари бўлимига ҳамда туман йўл қурилиш корхонасиги мурожаат қилиниши таъкидланди. Йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича туман ҳокими Муса Анорбоев томонидан тендер эълон қилиниши ва транспорт қатновининг йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари “Ойқор” ҚФЙ ҳудудида жойлашган қишлоқ врачлик пунктида даволовчи шифокорлар штатининг етишмаслиги, қўшимча шифокорларга эҳтиёж сезилайтганлиги юзасидан ҳам мурожаатлар қилинди. Ушбу масалани ҳал этиш бўйича Туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинганда Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда қўшимча штатлар жорий қилиниши маълум қилинди.

Халқ вакилларининг сайловчилар билан муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Бунга ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга халқ вакиллари ташаббус билан чиқаётгани ва ҳар қандай мурожаат эътиборсиз қолмаётгани натижасида эришилмоқда. Ғаллаорол тумани “Мирзабулоқ” ҚФЙдаги Болғали қишлоғи фуқаролари билан суҳбат олиб борилганда фуқаро Вохид Шомуродов I гуруҳ ногирони эканлиги сабабли ногиронлик аравачасига муҳтож эканлиги юзасидан мурожаат қилинди. Қолаверса, Эшпўлат Ахмирзаев ва маҳалла фаоллари томонидан маҳалла ҳудудидаги бўш турган маҳалла уйини тикувчилик цехига айлантириш ва шу орқали ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш бўйича мурожаат қилинди. Мазкур масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими Жалолиддин Оқбоевга мурожаат қилинди ва ушба масала ижобий ҳал этилиши маълум қилинди.

“Мирзабулоқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган 16-сон МТМнинг санитар-гигеник ҳолати ўрганилганда эса, МТМнинг санитар-гигеник талабларга жавоб бермаслиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат даражаси паст эканлиги аниқланди. Бундан ташқари МТМ маъмурияти томонидан боғчада тарбияланаётган болажонларнинг кўплиги натижасида қўшимча бино қуриш учун боғча биноси ёнидаги фойдаланилмаётган бинонинг МТМга қўшиб берилиши лозимлиги юзасидан мурожаат қилинди. Ушбу масалани ҳал этиш туманнинг 2020 йилги давлат дастурига киритилиши маълум қилинди.

Бахмал ва Ғаллаорол туманидаги фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, оилавий тадбиркорликни ва томорқадан фойдаланишни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур соҳаларда катта имкониятлар мавжудлиги ва уларни ишга солиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги қайд этилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!