Бир ойда бир иш ўрни: Бўстонлиқда Президент қарори ижроси таъминланди

Аҳолининг ишсиз қатламини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг истак-хоҳишлари ҳамда касбий малакаларини инобатга олган ҳолда иш билан таъминлаш давлат ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин тутади. Шу боис, Бўстонлиқ туман Кенгаши томонидан “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси концепсияси доирасида Кенгашга мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси А.Сайдалиев, депутатлардан Д.Бахтиёров, З.Хакимов ижрочи котиби Б.Масаитовлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди. Хусусан, “Намуна”, “Собир Раҳимов”, “Ёшлик” МФЙларида аҳолининг бандлиги ҳолати ўрганилиб, вақтинчалик ишсиз бўлган фуқаролар тўғрисида маълумотлар жамланди.

Шунингдек, аҳоли билан мулоқотлар чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди. Жумладан, иш масаласида мурожаат қилган “Намуна” МФЙда истиқомат қилувчи Сулаймон Уразбаев, “Собир Раҳимов” МФЙ фуқароси Бекзод Хасановлар “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” бўлинмаси бошлиғи ва сектор бош мутахассиси лавозимларига, “Ёшлик” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Мафтуна Нарқўзиева эса тумандаги Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” унитар корхонаси ҳузуридаги туман филиалига назоратчи лавозимига ишга қабул қилинди.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш – энг аввало фуқаролар фаровонлиги, оила, маҳалла, бундан ҳам муҳими, она Ватан ободлиги масаласидир. Чунки ўзига маъқул машғулот билан банд бўлган инсон ҳамиша эзгу ишларга интилиб яшайди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!