Жиззахда “Адолат кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Бугунги кунда Жиззах вилоятида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича вилоят терма жамоасини шакллантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан, Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида март ойида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича “Адолат кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичлари ўтказилган эди.

Бугун Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт залида мазкур мусобақанинг Жиззах вилоят биринчилиги ташкил этилди. Мазкур мусобақада шаҳар ва туманлардан саралаб олинган 60 нафар иқтидорли ва умидли курашчилар 6 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.

Ориф Шукуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси;

— Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги ташкил этилган мазкур мусобақамизда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган.

Мусобақада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг иштирок этганлиги, айниқса ғолиб спортчиларга партиямиз етакчиларидан бири томонидан диплом ва эсдалик совғаларининг топширилиши ёш курашчиларимиз қалбида спортга қолаверса келажакда жаҳон ареналарида биринчиликни қўлга киритишларига бўлган қизиқишининг ошишига сабаб бўлди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!