Депутатлик сўрови орқали фуқаро Суюн Жўраевга тадбиркорлик фаолияти учун ер майдони ажратиб берилди

Фаровон ҳаёт кечиришнинг омилларидан бири бўлган тадбиркорлик соҳаси нафақат оила ва унинг моддий таъминотлари учун, балки, эл-юрт ва жамият манфаатлари учун ҳам алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда.

Шу боис, юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг кўлами таҳсинга лойиқ. Бироқ “гуруч курмаксиз бўлмайди” – деганларидек, соҳа ривожини юқори босқичга олиб чиқишда тўсиқ бўлиб турган айрим муаммолар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, Сардоба туман Пахтаобод шаҳарчаси “Қуйитош” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро II гуруҳ ногирони Суюн Жўраев тадбиркорликнинг балиқчилик соҳасида шуғулланиш учун ер майдони ажратилишини сўраб бормаган ташкилот-у идораси қолмади. Қайга бормасин, “отанга бор, онанга бор”- деб, хуноб қилишди. Сардоба туман ҳокимлиги, туман халқ қабулхонаси, давлат хизматлари кабилардан эса бир иш чиқмади. Фуқаро Суюн Жўраевнинг ўғли Жасур Жўраев бўлса, балиқчилик билан шуғулланишга ер олиша олмаса Россия давлатига ишлаш учун кетмоқчи эканлигини отасига маълум қилади. Ота эса бунга рўйхушлик беришни истамасдан бир иложини қилиб ер олиш лозимлигини айтади. Шу ўринда ота нима қилишини билмай боши қотади. Ер берилмаса ўғли ишлаш учун ўзга давлатга кетадиган. Мурожаат қилиб боришганда ҳокимлик мутасаддилари сўралган ерни Хитой давлати вакилларига беришганини важ қилиб кўрсатади. Алал-оқибат ҳеч қаердан нажот топа олмаган фуқаро С. Жўраев “Адолат қабулхонаси” орқали Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Арипжон Қудратовга масала юзасидан ёрдам беришини сўраб мурожаат этади. А. Қудратов мазкур муаммони яхшилаб ўрганиб чиқиб, фуқаронинг мурожаати асосли эканлигидан уни узоқ куттириб ўтирмади. Мурожаат бўйича Сардоба туман ҳокимлигига депутатлик сўрови киритди. Буни қарангки, депутатлик сўровидан сўнг Сардоба туман ҳокимлиги дарҳол С. Жўраевнинг фарзанди Ж. Жўраев номига балиқчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Фуқарога Узоқов номли СИУ ҳудудидаги 1-контурдан ер ажратиб берилди. Ота-болалар қариийб бир йил сарсон-саргардонликдан сўнг тадбиркорлик қилиш учун ерга эга бўлишди.

Мана шундай ҳолларни кузата туриб ажабланасан, киши. Фуқаронинг тадбиркорлик қилиши учун ер майдони ажратилишида Сардоба туман ҳокимига албатта, кимнингдир турткиси керакми? Халқ ўз орзу-умидларини рўёбга чиқараман деб юқори ташкилот вакиллари-ю мансабдорларнинг бюрократик тўсиқларига дуч келганида ўз номига ҳамоҳанг фаолият олиб борадиган Ўзбекистон “Адолат” СДП доимо қанот бўла олишини мана шу жиҳатлардан ҳам англаб олиш қийин эмас.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!