Партия ташаббуси: Чирчиқда Белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақаси ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси Тошкент вилояти бўлими билан ҳамкорликда 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида “Адолат” кубоги мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Белбоғли кураш спорт турини ривожлантириш, уни тарғибот ва ташвиқот қилиш орқали иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида 35 нафар иштирокчилар беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра 55 кгда Мансур Содиқов, 60 кгда Шавкат Сулаймонхўжаев, 65 кгда Шахзод Улуғбеков, 71 кгда Мангуберди Имянов, 77 кгда Жаҳонгир Вохидов ва 83 кгда Абдулатиф Каримовлар биринчи ўринни банд этиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

— Беллашув ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенгроқ жалб қилиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлиб вояга етишига ҳам хизмат қилади,— дейди Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Равшан Дастиров.

Шахзод Улуғбеков, 65 кгда биринчи ўрин соҳиби:

Мусобақа қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди. Ғолибликни қўлга киритишим осон кечмади. Партия ташаббуси билан ташкил этилган ушбу мусобақада яратилган қулай шарт-шароитлар ҳам кучлилар қаторида бўлишимиз учун хизмат қилаётганидан мамнунмиз. Ниятимиз халқаро нуфузли мусобaқаларда юксак натижаларга эришиб, она Юртимиз шаънини юксакларга кўтариш.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига партиянинг туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиғ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!