Маданий-маърифий тадбирлар – ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг муҳим омили

Маълумки, Муҳтарам Президентимиз раислигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соҳада ечимини кутаётган муаммолар муҳокама қилиниб, истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Бўка туман Кенгаши Бўка тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб–ҳунар колежи билан ҳамкорликда Бўка туманидаги 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” номли маданий-маърифий тадбир ҳам мазкур вазифалар ижросига бағишланди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Бўка тумани Кенгаши фаоллари, Бўка тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб–ҳунар колежи, 15-сонли мехрибонлик уйи тарбияланувчилари, 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи-ёшлари, педагог-ўқитувчилар, тумандаги фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш орқали истеъдодини юзага чиқариш ва айнан глобаллашув даврида турли ёд ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришдан иборат.

Мамлакатимизда ёшлар тарбиясига, уларнинг маданият, санъат, замонавий илм-фан ютуқларини ўзлаштириши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кучайтириш, ўз даврининг муносиб фарзандлари бўлиб етишишларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда бузғунчи ғоялардан асрашга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳозирда партия лойихалари доирасида ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласи ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир деб биламан, – дейди партиянинг Бўка тумани Кенгаши раиси Улуғбек Усмонов.

Танлов якунида иштирокчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўка туман Кенгаши раиси Улуғбек Усманов ва Бўка Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Нигора Исакуловалар томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!