Велосаёҳатчи отахонлар 2550 километрдан зиёд йўл босиб, Наманганга қайтиб келишди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Наманган вилоятида ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш юзасидан қатор ибратли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу хайрли ишда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари қатори “Нуроний” жамғармаси аъзолари фаоллик кўрсатаётганликлари диққатга сазовордир. Яқинда, аниқроғи, 9 апрелда вилоят марказида истиқомат қилувчи бир гуруҳ меҳнат фахрийлари бу борада амалга оширилаётган тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Наманган-Самарқад-Бухоро” йўналишида велосипедларда саёҳатга йўл олдилар. Бу акцияга Ўзбекистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар Кенгаши бош ҳомий бўлди.

Саёҳатчилар тўрт киши бўлиб, улар узоқ йиллар турли вазифаларда ишлаб, пенсияга чиқишган. Лекин ҳозир ҳам жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб, ёш авлод вакилларига ўрнак кўрсатиб келмоқдалар. Масалан, Ҳусниддин Жалилов қарийб қирқ йил собиқ Наманган шойи газламалар комбинатида ишлаган. У корхонанинг транспорт бўлимида ҳайдовчи сифатида автобус бошқарган. Бир умр соғлом турмуш тарзига амал қилиб келгани учун 65 ёшда бўлишига қарамай, ҳозир ҳам бардам. Чунки ҳар куни бадан тарбия билан шуғулланади. Ҳовлида ҳар хил юмушларни бажаради, велосипед минади, кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилади.

Олимжон Ҳошимов, Наманган шаҳар “Маданий-маориф” маҳалласи фуқароси:

– Бизнинг велосипедда бирга саёҳатларга боришимиз бошланганига анча бўлди. Дастлаб вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари бўйлаб йўлга чиққанмиз. Кейин водийни кезиб чиқдик. Тошкентга ҳам сафар уюштирдик. Мана энди эса Самарқанд ва Бухородай қадимий шаҳарларни зиёрат қилдик. Ҳамма ерда бизни очиқ чеҳра ва самимийлик билан кутиб олишди. Айниқса, “Адолат” социал-демократик партияси фаолларидан хурсандмиз. Улар бизни Жиззах, Самарқанд, Бухоро, бошқа шаҳар ва туманларда катта эҳтиром билан кутиб олишди ва кузатиб қўйишди.

Дарвоқе, Олимжон ота ўзининг яна бир ҳамсафари Абдуғани Тошпўлатов каби етмиш уч ёшни қоралаб қўйди. Яна бир велосипедчи отахон Шокиржон Қаҳҳоров эса олтмиш тўртга кирди. Уларнинг соғлом турмуш тарзига муҳаббати эзгу мақсад йўлида бирлаштирда. Отахонлар саёҳат давомида қадимий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар. Ҳамма жойда улкан бунёдкорлик ишлари кенг авж олганлиги нуронийдарни беҳад қувонтирди. Обод қишлоқ ва маҳаллаларнинг бугунги чиройидан, халқнинг фаровон турмушидан мамнун бўлдилар.

Куни кеча велосаёҳатчилар 2550 километрдан (велосипедга ўрнатилган спидометрдаги кўрсаткич) зиёд йўл босиб, Наманганга қайтиб келишди. Шаҳарга кираверишда уларни кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари кутиб олдилар. “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Анваржон Насриддинов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраев ва бошқалар табрик сўзларини айтишди. Саёҳатчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!