Ислоҳотларда сиёсий партияларнинг фаол иштирокини таъминлаш — давр талаби

Маълумки, демократик жамият қурилишида иштирок этадиган ҳар бир масала халқнинг диққат марказида бўлмоғи лозимдир. Шу боисдан, демократиянинг асосий кўриниши бўлган сайлов ва у билан боғлиқ ишлар ҳам энг аввало, халқ билан узвий алоқада шаклланиши зарур. Кейинги вақтларда сайлов тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу жараённи юқори босқига кўтармоқда, десак асло янгишмаймиз. Хусусан, янгидан жорий этилаётган сайлов қонунчилиги ҳам айнан юртимизда демократия тизимини тўлақонли жорий этиш, бу борада халқнинг дилидаги истак ва орзуларини асос қилиб олиш моҳиятан келгусидаги янги-янги истиқболларни белгилаб берса, не ажаб.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар ҳам юқоридаги фикрларнинг исботи сифатида бу борадаги кўплаб янги қирраларни намойиш этди. Жумладан, ҳар бир партиядош ўз масъулиятини яхши англаган ҳолда бу йилги бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида фаол иштирок этиши, унинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларига диққат-эьтибор қаратиши кераклигига алоҳида урғу берилди.

Фермерлар Кенгаши мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов ҳам иштирок этдилар. Шу билан бирга, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ва ходимлари, депутатлар, туман ва шаҳар Кенгаши вакиллари, бўлғуси сайловдаги номзодлар, “Аёллар” ва “Ёшлар” қанотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинарни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева очиб берар экан, ташкил этилган мазкур учрашув мазмунан партия олдида турган долзарб масалаларни қамраб олишига алоҳида урғу бериб ўтди. Сўнгра партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати раис ўринбосари Абдукамол Рахмонов сўзга чиқиб, жамиятда сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасидаги муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. “Қачонки, фуқароларимиз жамиятда ўз ўрнини топишга интилиб, унинг ҳуқуқий асосларига риоя этсаларгина, кейинги тараққиёт куртаклари ҳам шунга мутаносиб тарзда қулоч ёза боради. Шу билан бир қаторда, партиямиз манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, бўлғуси сайловга жиддий тайёргарлик кўриш, халқ ишончига кира олиш, бунинг учун электоратимиз манфаатларини кўзлаган ҳолда иш тутиш, сайлов олди тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш зарур”. А. Рахмонов шу хусусдаги ишларни олиб бориш орқали юқори натижага эришиш мумкинлигини айтиб, бир қанча топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

 Шундан сўнг сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Арифжон Қудратов ҳам мавзу доирасидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Депутатларнинг халқ олдидаги саъй-ҳаракатлари нечоғли аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган ҳолда, унга жиддий ёндашиш, шу жиҳатдан олиб қаралганда сайлов учун муносиб номзодларни кўрсатиш лозимлигини эътироф этди. Партиянинг бир бўғини бўлган Сирдарё вилоят Кенгашининг бу борадаги фаолиятини жонлантириш зарурлигини алоҳида қайд этди. “Партияни омма орасида кенг тарғиб қилишда пиар технологиялардан фойдаланиш” мавзусида Д. Абдуллаева сўзга чиқиб, аввало, туман, шаҳарларнинг бу хусусдаги фаолиятини кескин жонлантириш муҳимлигига эътиборини қаратди. Бугунги кунда ахборот технологиялари замонида яшар эканмиз, бевосита одамларнинг дунёқараши ва онги ҳам шунга мос равишда ўсиб бораётганлиги, интернетнинг афзаллик томонларидан партиямизнинг тарғибот-ташвиқот ишларини жадал суратда йўлга қўйишда фойдаланиш пировард натижаларга эришишда қулай усул эканлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, қолган йиғилганлар ҳам мавзу юзасидан келиб чиқиб ўз фикрларини баён этиб ўтишди. Семинар сўнгида якуний хулосалар чиқарилиб, партиянинг ҳар бир масъули зиммасига алоҳида топшириқлар белгиланди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!