“Адолат” СДП депутати Зарина ва Элмира Омароваларга 2 та тикув машинаси совға қилди

Куни кеча Бўстонлиқ туманидаги “Гулобод” маҳалласида туман Кенгаши раиси А.Сайдалиев, депутатлардан Д.Бахтиёров, З.Хакимов ижрочи котиби Б.Масаитовлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Самимий кечган мулоқот чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Жумладан, маҳалладаги опа-сингил Зарина Омарова ва Элмира Омарова мурожаати эшитилганда Омароваларнинг 4 нафар вояга етмаган ука-сингиллари бўлсада, ҳеч қандай даромади йўқлиги ва модий ёрдамга мухтожлиги маълум бўлди. Оила боқувчиси, яъни уларнинг отаси Талипбай Омаров ҳам вақтинчалик ишсизлиги аниқланди.

Зарина Омарова 1983 йилда туғилган, болаликдан биринчи гуруҳ ногирони ҳамда синглиси 1984 йилда туғилган Элмира Омарова ҳам туғма ногирон. Улар отасининг уйида яшайди. Ногирон бўлишига қарамай опа сингиллар мана бир неча йилдирки, уйда қуроқ тикиш билан шуғулланишади.

Мулоқот чоғида опа-сингиллар тикув машинаси эскириб қолганлиги боис 8 фоизли имтиёзли кредитга тикув машинаси олиб беришда моддий ёрдам сўраб, депутат Улуғбек Эрматовга мурожаат этишди.

Билдирилган мурожаатнинг амалий ечимини топиш ҳамда опа-сингилларнинг муносиб иш шароитига эга бўлишини таъминлаш мақсадида халқ депуталари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Улуғбек Эрматов ўз ҳисобидан иккита тикув машинасини совға қилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!