Хоразмлик полвонлар “Адолат” кубогининг Республика босқичига йўлланма олишди

Маълумки, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб этиш, кенг оммалаштириш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастуридан муносиб жой олган.

Хусусан, партия Сиёсий Кенгашининг Ўзбекистон Белбоғли кураш Федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, мазкур спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янгибозор туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Белбоғли кураш бўйича ташкил этилган “Адолат” кубоги учун ўтказилган мусобоқсининг вилоят босқичи хоразмлик ёш полвонларнинг маҳоратини оширишга, янги иқтидор эгаларини кашф этишга хизмат қилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, спорт усталари, ёш полвонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мусобоқада 60 нафарга яин ёш спортчилар олти вазн тоифасида беллашдилар.

Жумладан, 55 кг вазнда Талант Юлдошев, 60 кг вазнда Нусрат Юлдошев, 65 кг вазнда Ғиёсжон Раҳимбоев, 71 кг вазнда Латифжон Камоладдинов, 77 кг вазнда Абдуллазиз Маратов, 83 кг вазнда Оғабек Аматбоевлар шоҳсупанинг биринчи пағонасини эгалладилар ва мусобоқани Республика босқичига йўлланма олдилар.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!