Муаммолар амалий ечим топмоқда

Ушбу ҳафтада партиямизнинг «Адолат – қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида Амударё туманидаги “Амир Темур» ОФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқотлар ўрнатилди.

Ўрганиш ишлари давомида ҳудуд аҳолиси томонидан 37-сонли мактабгача таълим муассасасида ёнғин хавфсизлиги бурчаги йўқлиги, муассаса 2 та гуруҳга мўлжалланган бўлиб, болаларни қамраб олиш мақсадида қўшимча бинога зарурат борлиги таъкидланди. Шунингдек, 150-200 ўринга мўлжалланган МТМ ташкил қилиш тўғрисида амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилишди. Мазкур мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари Амударё тумани ҳокими ўринбосари А.Юлдашевга депутат сўровини юбордилар.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг муаммоларини тинглашни давом этдилар ва ҳудуддаги автомобиль йўлидан 25-сонли умумтаълим мактабигача бўлган 700 метр йўл таъмирталаб ҳолда эканлиги аниқланди. Йўлни асфальт қилиш юзасидан келиб тушган мурожаатга ижобий ечим топиш мақсадида Амударё тумани прокурори 2-сектор раҳбари Ж.Муфтуллаевга депутатлик сўрови чиқарилди.

Мана шундай учрашувлар барча туман Кенгашлари томонидан самарали ташкил этилди.

Албатта, юртимизда эзгу ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг мурожатлари ва муаммоларини ҳал этиш – инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

худудий Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!