Ҳамкорлик ва ҳуқуқий маданият ёшлар фаоллигини оширади

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон жаҳон тиллари университети қошидаги Ангрен академик лицейида “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида “Юксак ҳуқуқий маданият келажак пойдевори” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши, “Чотқол” МФЙ фаоллари, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Ангрен шаҳар филиали вакиллари ҳамда таълим муассасасининг ўқувчи-ёшлари, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий саводхонлигини ошириш уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга дахлдорлик хиссини янада ривожлантириш, глобаллашув даврида ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аксарияти, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун яратилган барча шарт - шароитлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар ва жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун ёшидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддалари билан қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг ривожланса шубҳасиз, қонун устуворлиги таъминланади, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлик муносабатларига бўлган ҳурмати ошади, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги шаклланади, ёшларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашида хизмат қилади.

Бобир Тўраев, Ангрен шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими катта терговчиси:

Ёш авлодни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида кўпроқ депутатлар ҳамда ички ишлар идораларининг ҳамкорлиги доирасида ёшлар учрашувларини ташкил этиш ва мулоқотлар уюштириш ижобий самара беради. Бу мулоқотлар ёшларни ташвишга солаётган муаммоларини бартараф этибгина қолмай, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Дарҳақиқат, ушбу жиҳатлар ёшларнинг келажаги, ёрқин тақдирини ўзида намоён этган қонунлар тарғиботида муҳим роль ўйнайди.

Тадбир давомида ёшлар депутатлик фаолияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Таъкидлаш лозимки, партия томонидан амалга оширилаётган бу каби учрашувлар, ёшларнинг жамиятдаги сиёсий-ҳуқуқий онгини юксалтириш билан бирга, сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!