Лойиҳа доирасида муаммолар ечим топмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотлар жараёнида “Сайилжой” маҳалласи, Наримонов кўчаси, 75-уйда яшовчи Ёқуб Оқилов хонадонида истиқомат қилувчи оила аъзолари билан суҳбат ўтказилганда, унинг 1-гуруҳ ногиронлиги, бугунги кунда оилада 9 нафар аъзолар бўлиб, моддий ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу оила маҳалладаги кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилди ва ҳар ойда белгиланган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Шунингдек, Ёқуб Оқиловнинг кўзи ожизлиги, унинг бугунги кунда меҳрга муҳтожлиги ҳамда етарли миқдорда зарурий дори-дармон ололмиаётганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу фуқарони етарли дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги 2-оилавий поликлиникага ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинди.

Ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги Наримонов кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Ширин Қодирова билан суҳбат ўтказилганда, унинг набирасига 2 ёшгача бўлган нафақа пули тайинланмаганлиги аниқланди. Мазкур масала юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинди ва тегишли тартибда нафақа пули учун зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!