Эзгу ва хайрли ташаббуслар амалда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва таклифи билан юртимиз ёшлари орасида китобхонликка бўлган қизиқиш янада ошиб бормоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар, ишчи-ходимлар томонидан ўзлари таҳсил олган мактабларига китобларни байрамона тарзда совға қилиш жараёни анъанага айланди.

Мана шундай эзгу ва хайрли ташаббуслар Ўзбекистон «Адолат» СДП ходимлари томонидан ҳам бошлаб юборилди.

Хусусан, партиянинг Чимбой туман Кенгаши раиси Ханазат Сулайманов ва Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Азамат Сулаймановлар тумандаги ўзлари тахсил олган 10-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига совға тариқасида китоблар жамланмасини тақдим қилди.

Шунингдек, партиянинг Амударё туман Кенгаши раиси Илҳом Палванов ҳам тумандаги «Тош ёп» ОФЙ ҳудудидаги ўзи таълим олган 5-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Баҳром Шерманов Муҳтарам Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда тумандаги «Жумуртов» ШФЙ ҳудудидаги ўзи ўқиган 72-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашиб, уларга энг яхши китобларни совға қилди.

Дарҳақиқат, китоб – инсоннинг эркин фикрлаши ва дунёқарашининг кенгайишида асосий ўринни эгаллайди. Шу боисдан, китоб ўқиган инсоннинг ақли шархланиб, етуклик сари илдамлайверади.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!