Партиядошларимиз – фахрийлар хонадонида

Саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 23 апрелдаги тегишли қарори асосида мазкур санани муносиб нишонлашга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу ҳужжатда қайд этилганидай, “Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.”

Айни кунларда Наманган вилоятида ҳам Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Исроил Жўраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси:

– Партиядошларимиз Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқдалар. “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ташкил этилаётган учрашувлар ва давра суҳбатларида фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси унутилмас ҳақиқат эканлиги қайта-қайта таъкидланмоқда. Шунингдек, уруш фахрийларини йўқлаш, уларнинг оловли йиллар ҳақидаги хотираларини тинглаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби масалалар ҳам диққат марказида турибди.

Наманган шаҳридаги “Ҳақиқат” маҳалласида бугунги кунда икки нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийси умргузаронлик қилади. Шарифжон ота Нуриддинов 95 ёшда, Жаббор ота Содиқов эса 93 ни қоралаб қўйган. Маҳалла аҳли бу табаррук инсонлар билан фахрланади, уларга иззат-икром кўрсатади. Отахонлар ҳузурига тез-тез меҳмонлар ташриб буюриб туришади. Айниқса, Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган шу дамларда уларнинг кети узилмайди.

Куни кеча “Адолат” СДП фаолларидан бир гуруҳи “Ҳақиқат” маҳала фуқаролар йиғинида яшовчи ана шу отахонлар хонадонида бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов, партия вилоят ва шаҳар кенгашларининг раислари Исроил Жўраев, Ойлархон Охунова ва бошқалар уруш фахрийларини Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қизғин қутлаб, совға-саломлар топширишди. Ўз навбатида Шарифжон ота ва Жаббор ота фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, Ватан осмони ҳамиша тинч ва мусаффо бўлишини Яратгандан сўраб дуо қилдилар.

Партиядошларимиз “Қадамжой” маҳалласида яшовчи юз ёшли Абдуллажон ота Йўлдлшевни ҳам зиёрат қилдилар. Шу каби тадбирлар вилоятнинг барча тумандарида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилояи Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!