Депутат халқ орасида: ҳар бир мурожаат депутатлар эътиборидан четда қолмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Жамшид Пирматовнинг Нишон тумани сайловчилари билан юзма-юз мулоқоти ғоят самимий ва дўстона руҳда кечди.

Депутат Жамшид Пирматов дастлаб Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умргузаронлик қилаётган аҳоли хонадонларига ташриф буюрди. Айниқса, “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан партиядошимиз қутлуғ 94 ёшни қарши олаётган уруш фахрийси Рўзи бобо Соатов билан учрашуви эсда қоларли бўлди. Депутат нуроний отахон билан самимий мулоқотга киришар экан, унга сиҳат- саломатлик тилади. Совға саломлар улашди. Шу ерда нуроний ўз дил сўзларини изҳор қилди:

Президентимизга раҳмат, - деди отахон. – Мен каби уруш фахрийлари ҳолидан давлат хизматчилари доимо хабардор бўлиб туришибди. 9- май куни муносабати билан Президентимиз биз уруш фахрийларини моддий рағбатлантирдилар. Бундан чексиз миннатдорман. Шундай бетакрор, тинч, осуда ватанда яшаётганимдан бахтиёрман.

Учрашувлар давомида соғлиқни сақлаш, мактаб, уй жой, ер масалалари билан боғлиқ савол ва мурожаатлар ҳам тушди. Хусусан, Самарқанд МФЙдаги ҚВПда 41 турдаги дори-дармонлар етарли. Депутат ташриф буюрган 1200 ўринли 3-сонли умумтаълим мактабининг атиги 5 та хонаси пол қилинган. Қолган синфхоналари эса ҳали-ҳануз пол қилиш учун навбат кутиб ётибди. Мактаб кутубхонасида эса китоблар етарли эмас.

Депутатнинг Миришкор тумани сайловчилари билан учрашувлари ҳам самарали кечди. Бу ҳудудда ҳам депутат дастлаб уруш фахрийси Бухор бобо Ражабов билан мулоқот уюштирди. Бундан нуронийнинг кўнгли кўтарилди. Уруш фахрийсига депутат совға-саломлар улашди.

Навбаҳор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида бўлган партиядошимиз ўқитувчи ва ўқувчилар билан юзма-юз мулоқотга киришди. Мактаб 2009 йилда таъмирдан чиқарилган. Ҳозирги кунга келиб эса таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Мактаб биноси учун 2,5 миллиард сўм “Обод қишлоқ” Дастури учун ажратилган бўлиб, айрим сабабларга кўра 250 миллион сўмга тушириб ташланган. Мактабнинг ўқитиш сиғими жами 620 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда эса 886 нафар бола таълим тарбия олмоқда. Шу ерда ўқитувчилар мактаб биносининг олд қисмида қурилиши тугалланмаган бинони таъмирланишида ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Депутат аралашуви билан бу муаммо ўз ечимини топадиган бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умировнинг Шахрисабз, Қамаши тумани сайловчилари билан учрашувлари ҳам ёрқин таассуротларга бой бўлди.

— Халқ билан юзма-юз мулоқот ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг талаб ва таклифларини эшитиш, муаммоларини ўрганиш ва ушбу жумбоқларни ҳал этиш чораларини кўришдан иборатдир,- дейди “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров.- Қизғин мунозара ва савол-жавоблар асосида ўтказаётган учрашувларимизда сайловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаат қилишмоқда. Фуқароларнинг асосий безовталиги ички йўллар, мактаб, соғлиқни сақлаш, электр энергияси, суюлтирилган газ баллонлари таъминотига бориб тақалаяпти. Биз ушбу муаммоларни обдон ўрганиб, тегишли ҳокимиятлар ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этишга харакат қилаяпмиз.

Депутат алоҳида қайд этганидек, Шахрисабз туманидаги Ҳисорак МФЙга қарашли Мираки ва Ҳисорак қишлоқлари одамлари билан уюштирган учрашувларида иштирокчилар ички йўллар таъмирга келиб қолганлигини маълум қилишди. Депутат саъи-ҳаракати билан айни пайтда Сайёд, Бошқоп қишлоқлари йўллари партиядошимиз аралашуви билан туман ҳокимлиги тасарруфидаги ташкилотлар кўмагида таъмирланмоқда. Шунингдек, Абдуғани Умиров бўлган халқ таълими бўлимига қарашли 65,66,76,59 ва 61-умумтаълим мактабларида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд экан. Депутат сўровидан сўнг эса ушбу умумтаълим мактабларида спорт заллари ва қўшимча бинолар қуриладиган бўлди. Депутатнинг Чунгурак қишлоғи аҳолиси билан мулоқотида фуқаролар шу ҳудуддаги ҚВП мақомини ўзига қайтариш масаласида мурожаат қилишди. Бу муаммо туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳозир ўрганилмоқда. Бундан ташқари Сайёд, Бошқоп, Сувтушар қишлоқларида қўшимча 3 трансформаторга эҳтиёж борлиги учрашувлар давомида депутатга маълум қилинди. Абдуғани Умировнинг тезкор кўрган чора-тадбири туфайли шу кеча-кундузда бу муаммо туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳал этилиши арафасида.

Депутатнинг Шакартери МФЙ фуқаролари билан учрашувида аҳоли номидан Сайфулла Ёдгоров мактабгача таълим муассасаси биноси таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги ва бола кўплиги сабабли қўшимча бино қуришга эҳтиёж борлигини айтиб, ёрдам сўради. Бу масала ҳам айни пайтда туман ҳокимлиги томонидан ҳал этиш учун ўрганилаяпти. Учрашувда Нодира Содиқова эса 35-сонли умумтаълим мактабнинг иситиш тизими таъмирлаш ҳолга келиб қолганлигидан депутатга арз қилди. Шунингдек, Полмон, Улоч, Мираки ҳудудларидаги аҳолига суюлтирилган газ баллонига эҳтиёж борлиги фуқаролар томонидан депутатга билдирилди. Юқоридаги иккала муаммо юзасидан Абдуғани Умировнинг ўз вақтида кўрган чора тадбири туфайли жумбоқлар назоратга олиниб, аҳолига газ баллонлари етказиб берилди.

Шахрисабз туманининг Ҳисорак ва Сайёд маҳаллалари ички автомобиль йўлларини таъмирлаш учун тегишли мутасадди ташкилотларга парламент сўрови юбориладиган бўлди. Шунингдек, туманнинг тоғли ҳудудларида аҳоли саломатлигини сақлаш ва тиббий хизматни янада яхшилаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҚВП мақомини ўзига қайтариш масаласи республика даражасида кўриб чиқилади.

Умуман, очиқ мулоқотлар давомида аҳолидан тушган барча таклиф ва муаммолар умумлаштирилиб, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида бартараф этилди. Айрим масалалар бўйича эса чора тадбирлар белгиланди.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!