Депутат халқ орасида: боғчадаги камчиликларни бартараф этиш депутат назоратига олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Даврон Тангиров Сариосиё туманида бўлиб муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиб, фуқаролар мурожаатларини ўрганмоқда. Улар юзасидан тегишли ташкилот ходимлари билан боғланиб, жойида ҳал этиб берилишида кўмаклашмоқда.

Депутат Сариосиё тумандаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб боғча фаолияти билан танишди. Мазкур МТМ 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги пайтда 350 та бола тарбияланмоқда. Ўрганишлар давомида боғчада мебеллар етишмаслиги ҳамда мазкур МТМнинг 1989 йил ишга туширилганлиги сабабли бино деворлари тўкилиб кетганлиги, капитал таъмирга муҳтожлиги аниқланди. Депутат мазкур муаммони ҳал этишни ўз назоратига олди.

Шундан сўнг, депутатимиз тумандаги 68-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, мактаб ўқувчилари, ўқитувчи-педагоглар билан суҳбатда бўлди. Кутубхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Бугунги кунда мактаб кутубхонасида 4000 га яқин китоб мавжуд бўлиб, шундан 2500 минги бадиий китоблардир. Ўқувчилар учун шарт-шароитлар яхши. Мазкур умумтаълим мактабидаги ўрганишлар жараёнида синф хоналарида парталар етишмаслиги айтиб ўтилди. Депутатимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳи парталар билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишни ўз зиммаларига олишди.

Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!