Депутат Шуҳрат Якубов коллеж талабалари ҳузурида

Ўз сайловчилари билан учрашиш учун Наманган шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов партия вилоят Кенгаши ташкил этган бир қатор тадбирларда ҳам иштирок этди. Улардан бири 1-тиббиёт коллежида бўлиб ўтди. “Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” мавзусидаги давра суҳбатида мазкур коллеж ўқувчилари ва муаллимлари иштирок этдилар.

Тадбирни “Адолат” СДП вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси Ёрқиной Ҳожиматова очди ва олиб борди. У биринчи навбатда ёшлар эътиборини партиямиз шу кунларда олиб бораётган ишларга қаратди. Амалга оширилаётган қатор лойиҳаларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Партия вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Дилшод Болтабоев, Наманган шаҳар кенгашининг раиси Ойлархон Охунова ҳам мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли жабҳаларида тадбиқ этилаётган туб ислоҳотлар ва улар бераётган самаралар ҳақида фикр юритдилар.

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов эса ўз сўзини парламент фаолиятига бағишлади. У кейинги пайтда қабул қилинган қонун лойиҳалари ҳақида гапириб берди. Айни вақтда депутатлар ишлаб чиқаётган қонун лойиҳалари ҳақида ҳам муфассал сўзлади.

Шундан сўнг у кўпчиликнинг қизиқишини ҳисобга олиб, Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси фаолиятига тўхталди. Биринчи навбатда қонун ижодкорлигининг асосий йўналишлари атрофлича ёритилди. Депутатларнинг қонунлар ижроси юзасидан олиб борилаётган назорат-таҳлил ишлари натижалари ҳам диққат марказида бўлди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожатномасида фуқаролар давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича ҳукумат қандай иш олиб бораётганидан хабардор бўлиши катта аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлаганди. Бунинг учун Бош вазир ва ҳукумат аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси олдида тизимли ҳисобот беришини йўлга қўйиш вазифаси қўйилганди.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ўз йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил 1-чорагида бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ҳисоботини кўриб чиқди. Уч ойда Давлат дастурининг 46 та бандн ижроси тўлиқ бажарилган. Бунда жами 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган, якунига етказилмаган 11 та банд бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда ҳамда 6 та вазифанинг муддати белгиланган тартибда узайтирилган.

Депутатлар шу билан бирга ижроси таъминланмаган бандларга алоҳида эътибор қаратдидар. Давлат дастурининг 214-бандидан ўрин олган таълим муассасаларини аккдиретациялаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳалари ўз муддатида лозим даражада ишлаб чиқилмагани қайд этилди. Аҳолини Давлат дастури ва унинг ижросини интернет тармоқлари орқали таништириб бориш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар етарли эмас деб топилди.

Фракция фаолияти ҳақидаги бу мисол ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар депутатга бир қатор саволлар билан мурожаат қилиб, бу борадаги билимларини кенгайтириб олдилар.

Коллеж талабаси Наргиза Низомова:

– Бугун мен учун жуда қувончли кун бўлди. Биринчи навбатда ўзимнинг ҳуқуқий билимларимни оширдим. Депутат билан учрашув, “Адолат” СДП фракцияси ҳақидаги ҳикоя менда катта таассурот қолдирди. Яна бир эсда қоларли воқеа – партияга аъзо бўлдим. Бундан буён мен ҳам Сайловолди дастурида қўйилган вазифаларни бажаришга ўз ҳиссамни қўшаман.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!