Депутат халқ орасида: ариқ лойқа чўкиндидан халос бўлса...

Маълумки бугунги кунда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада ўз сайлов округидаги сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш депутатлар олдида турган долзарб вазифадир.

Ғаллаорол туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов маҳаллалар, кўплаб хонадонларда, таълим ва тиббиёт муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида аҳоли бу йил апрель ойи серёғин бўлганлиги сабабли беш маротаба сел келиши натижасида кўрилган зарарни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди. Шунингдек, ишсизлик, тоза ичимлик суви етишмаслиги, ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги ҳамда умумтаълим мактаби ва тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати билан боғлиқ муаммолар.

“Коризқудуқ” ҚФЙга қарашли бир қатор қишлоқлар аҳолиси сел келиши туфайли анча зарар кўрди, ҳудуддаги 3 та кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Ҳудуддаги ариқ лойқа чўкиндига тўлиб қолганлиги сувнинг кенг майдон бўйлаб ёйилишига сабаб бўлди, уни ўз вақтида техника ёрдамида қазиш лозим эди. Қишлоқда яшовчи фуқаролар ариқларни лойқа чўкиндидан тозалаш учун техник воситалар ажратилишида ёрдам кўрсатишни сўрашди. Шуларни назарда тутиб маҳаллий Кенгашларда иш олиб бораётган партия депутатлари томонидан Ғаллаорол туман ҳокимига ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғига депутатлик сўровлари юборилди. Туман ҳокими депутатлик сўровига тезда жавоб қайтариб, лойқа чўкиндилар ва турли чиқиндилар билан тўлиб қолган ариқларни тозалаш учун техникалар ажратилишини маълум қилди.

“Коризқудуқ” ҚФЙ ҳудудидан “Маржонбулоқ-Зармитан” йўлидаги чорраҳагача 3 километр узунликдаги зовурни қазиш, қишлоқларни бир бири билан боғлаб турувчи, яроқсиз ҳолатга келиб қолган 3 та кўприкни таъмирлаш бўйича ҳам аҳоли мурожаат қилди.

Депутат Т.Абдусатторов ушбу муаммо юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга ваъда берди.

Самимий ва қизиқарли кечган учрашувларда оилавий тадбиркорликни ва томорқадан фойдаланишни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш ҳақида ҳам сўз борди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!