Депутат халқ орасида: томорқаларга сув керак

Партия фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров бошчилигидаги ишчи гуруҳи Шўрчи туманида юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, тиббиёт ходимлари ва беморлар билан суҳбатлашдилар. Ўрганишларда аниқланишича, шифохонадаги “Ҳаво томчи касалликлари” бўлимида алоҳида ёпиқ ҳимояланган сув сақланадиган идишлар етишмайди. Шунингдек, беморлар учун алоҳида хоналарга эга бўлган қўшимча иморат ҳам қуриш зарур. Бўлимда тана ҳарорати юқори даража ошган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар ҳам камлиги, сантехника воситалари — душ, ванна ҳамда ювиниш хоналари етишмаслиги аён бўлди. Шифохонани малакали тиббиёт ходимлари, ўрта тиббиёт ходимлари билан етарлича таъминлаш лозим.

Ё.Холиёров “Шўрчи Агросервис” МТПда ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Ишчилар мазкур муассасада узоқ муддатли олинмаган иш ҳақларини тўлаш масаласида ёрдам сўрашди. Шунингдек, ишчилар учун махсус кийимлар етишмаслиги ҳам маълум бўлди.

Депутат Ё.Холияров Олтинсой туманидаги “Карсаган” МФЙ аҳли билан ҳам учрашди. Маҳалла аҳолиси томорқаларни суғориш учун сув танқислиги муаммо бўлаётгани, айниқса, ёз ойларида сув таъминоти деярли узилиб қолиши, натижада томорқадан фойдаланишга қийинчиликлар бўлаётганлигидан  шикоят қилишди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!