“Китоб челленж”: Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини юксалтириш мақсадида бугунги кунда китобхонлик тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайиши мақсадида ўзи ўқиган Янгиариқ туманидаги 27-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоб совға қилди. Тохир Палванов ёшлар билан мулоқоти давомида, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати давомида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оширишда “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзусидаги тадбир ташкил этилиб, иқтидорли ёшларнинг бадиий чиқишлари номойиш этилди. Мактабнинг бир гуруҳ фаол китобхон ўқувчиларига “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” ҳамда сертификати тақдим этилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!